Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар

Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар

Ақлли шаҳар (инглиз тилида smart city) – ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет воситаларининг (IоТ) ўзаро таъсири ҳамда шаҳар мулкини бошқариш учун мўлжалланган инфратузилмадир.

Бошқача айтганда, дунёдаги энг ақлли шаҳарлар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун барча ресурслардан фойдаланишга мўлжалланган.

Рақамли шаҳарларни баҳолашнинг асосий мезонлари:

— 4G мобил алоқа;

— Wi-Fi уланиш нуқталари сонининг кўплиги;

— смартфонлар сервисларни бошқариш универсал воситаси сифатида;

— ақлли тўхташ жойлари;

— автомобилларни алмаштириш хизматлари (karshering);

— транспорт ҳаракатининг оптималлашган тизими;

— давлат хизматларига онлайн-уланиш;

— чиқиндиларнинг қайта ишланиши;

— шаҳарликларнинг фаол фуқаролк позицияси;

— экологик тоза энергия манбалари.

Аҳоли турар-жойлари «ақллилашиб» қолди. Бунга юқори тезликда веб-уланишларни кенгайтириш ва Интернет-ахборот воситаларини жорий қилиш туфайли эришилди. Маълум бўлишича, нафақат ривожланган мамлакатларнинг пойтахтлари ақлли шаҳар- smart city мақомини олишга муяссар бўлади. EasyPark – Швейцариянинг IT-компанияси бўлиб ҳисобланади. EasyPark томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари бўйича сайёрамиздаги энг ақлли шаҳарлар рўйхати ишлаб чиқилди.

10-ўрин: Мелбурн (Австралия)

Картинки по запросу Мельбурн (Австралия)

2017-йилда дунёнинг энг ақлли шаҳарлари рейтингида Австралиянинг Мелбурн шаҳри етакчилик қилганди, бу – аҳолининг юқори турмуш даражаси ва таълим сифати, яхши иш шароитлари ҳамда ривожланган инфратузилмага эга бўлган шаҳардир. Маҳаллий муҳандислар иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалардан бири пиёдалар учун шароитларни яхшилашдир. Махсус иловалардан фойдаланган ҳолда, пиёданинг кетаётган жойи ҳақидаги маълумот смартфон орқали серверга узатилади. Тизим одамларнинг сонини ҳар куни ҳисоблаб боради ва аҳолининг зичлигини ҳисоблашни амалга оширади ва айниқса, одамлар кўп бўлган жойларда уларнинг оқимини тартибга солади.

9-ўрин: Женева (Швейцария)

Картинки по запросу Женева (Швейцария)

Шаҳарнинг катта андрон коллайдерга яқин жойлашганлигига қарамасдан, Женева, чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, ақлли уйларни қуриш ишлари амалга оширилганлиги учун рейтингда максимал ўн балл олди. 2020-йилгача ҳукумат атмосферага карбонат ангидрид чиқарилиши ҳозирги ҳажмининг тўртдан бир қисмига камайтиришни режалаштирмоқда.

8-ўрин: Амстердам (Нидерландия)

Картинки по запросу Амстердам (Нидерландия)

Голландиянинг молиявий ва маданий пойтахти шаҳарнинг ижтимоий ҳаётига аҳолининг фаол жалб этилиши ва давлат хизматларига онлайн уланиши туфайли рейтингда ўз ўрнини топди. Бундан ташқари, Амстердам ҳар йили кўплаб сайёҳларни жалб қилади. Шунингдек, янги бизнес ҳаракатларини бошлаш учун яхши имкониятларга эга. Шаҳар аҳолиси учун Амстердамда "Smart City" деб номланган веб-сайт яратилди. Юқоридагилар билан бир қаторда, платформалар кўзи ожизлар ва бошқа ногирон одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган илова дастурини қўллаб-қувватлайди. саll-марказ чақириқ маркази ходимлари улар кўчаларда ҳаракат қилишларида ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Ақлли соатнинг ақлига нима бўлди: фойдаланувчилар Apple Watch 4 устидан шикоят қилишмоқда

7-ўрин: Сан-Франсиско (АҚШ)

Картинки по запросу Сан-Франциско (АҚШ)

Ўнта ақлли шаҳарлардан бири бўлган ушбу сайёҳлик маркази, бу ерда уюштирилган муваффақиятли стартаплари билан барчани ҳайратга солади. Сан-Франсиско бошқа шаҳарлар билан таққослаганда Интернетга уланиш тезлиги бўйича смарт-шаҳарлар рўйхатидан етакчи ўринни эгаллайди.

6-ўрин: Токио (Япония)

Картинки по запросу Токио (Япония)

Кунчиқар мамлакат пойтахти йирик халқаро ахборот-иқтисодий марказдир. Шаҳарда кўплаб нуфузли коллеж ва университетлар, шунингдек, йилига тахминан 14 миллиард йўловчи фойдаланадиган 100 дан ортиқ линияларни бирлаштирган ривожланган темир йўл инфратузилмаси мавжуд. Смарт-карталар тизими ва Wi-Fi нуқталарининг кенг тармоғи рейтингда бошқа смарт-шаҳарлардан ўзиб кетишга имкон берди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида "Ақлли шаҳар" концепцияси жорий қилиниши мумкин

5-ўрин: Бостон (АҚШ)

Картинки по запросу Бостон

Американинг энг қадимий ва энг бадавлат шаҳарларидан бири бўлиб, иқтисодиётнинг банк, молия ва суғурта соҳаларида устунлик қилади. Массачусетс штати пойтахтида бутун дунёда энг катта нашриётларнинг фаолияти давом этмоқда ва Гарвард университети ҳамда Массачусетс Технология Институти ҳар йили кескин ривожланиб бормоқда. EasyPark  томонидан таълим ва бизнес соҳалари ривожлантирилганлиги учун шаҳарга энг юқори – 10 балл берилди.

4-ўрин: Цюрих (Швейцария)

Швейцариянинг энг йирик молиявий ва илмий маркази бўлиб, унда мавжуд кўплаб халқаро банклардан ташқари, жамоат транспорти йўловчиларни ташишни ташкил этиш даражаси, ақлли бинолар ва қайта ишлаш тизими билан аҳолисини шод қилади. Цюрих шаҳрида 2024-йилгача қайта тикланадиган манбалар томонидан юкларни ташиш учун ер ости тармоғини йўлга қўйш режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда "ақлли университет" пайдо бўлади!

3-ўрин: Стокголм (Швеция)

Швециянинг асосий шаҳарларидан бири давлат хизматларига онлайн уланиш хизмати учун энг юқори балл тўплади. Шунингдек, Стокголмда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган саноат корхоналари мавжуд эмас. Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда мутахассислар катта тажрибага эга.

2-ўрин: Сингапур (Сингапур)

Жамоат транспортининг самарали тизими ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги учун ўн баллик баҳолаш тизимида ўн баллни Жанубий-Шарқий Осиё давлати олди. Cингапурнинг бозор иқтисодиёти юқори, солиқ ставкалари аксинча пастлиги шаҳарни инвесторларни жалб қилиш учун идеаллаштиради.

1-ўрин: Копенгаген (Дания)

EasyPark рейтингги натижаларига кўра, Дания пойтахти сайёрада энг ақлли шаҳар деб аталади. Копенгаген IТ-технологиялар, экология, тиббиёт, иқтисодиёт, бизнес, транспорт инфратузилмаси соҳасида фаол ривожланмоқда. Кўп йиллар илгари шаҳар ҳокими аҳоли учун маълумотлар алмашинуви маълумотлар базаси – очиқ ва оммавий ахборотга эга онлайн-платформа онлайн-майдонча (City Data Exchange)нинг ишга туширилишини эълон қилганди. Копенгагенда асосий эътибор маълумотларни алмашиш бўйича шаҳар маълумотлар базасининг асосий вазифаларидан ташқари, маълумотларга уланиш хизматини янада экологик жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган.

Махсус дастурлар зарарли моддаларнинг атмосферага чиқиши оқибатларини камайтириш ҳақида қайғуришни талаб этади. 2017-йилда Копенгаген ҳукумати велосипедларга атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва йўллардаги тирбандлик даражасини кўрсатувчи махсус ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш лойиҳасини маъқуллаганди. Дунёнинг энг ақлли шаҳрига берилган фахрий унвон Европа, Осиё ва Россиянинг табиий ресурсларидан фойдаланиш ва инфратузилмани ривожлантиришни оптималлаштиришга ундайди.

ЎҚИНГ: “Ақлли қишлоқ”да аёллар учун иқтисодий имкониятлар янада яхшиланади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.