Дунёдаги барча виртуал музейларга энди битта сайтдан кира оламиз!

  •   DiMaX
  •  3058
  •  08.04.2020 10:59

Дунёдаги барча виртуал музейларга энди битта сайтдан кира оламиз!

Коронавирус пандемияси туфайли кишилар уйларидан имкон қадар чиқмаётгани сабабли масофадан хизмат кўрсатиш, онлайн сервислар ривожланмоқда. Жумладан, шу кунларда санъат ва маданиятга қизиқувчилар орасида онлайн музейлар оммалашган.

ЎҚИНГ: Уйда туриб ишлаш учун 7 сервис

Лондонлик дастурчи Мак Гренфелл яратган янги – Virtual Museums сайти эса виртуал саёҳат қилиш мумкин бўлган онлайн музейларни ўзида жамлашни мақсад қилган. Энди интернетингиз бўлса бас – уйдан чиқмаган ҳолда смартфон, ноутбук, планшет ёки компьютер орқали турли музейларни 3D форматида томоша қила оласиз!

Моҳиятига кўра, Virtual Museums сайти ер юзидаги онлайн музейларни топиш ва уларга ўтиш учун ўзига хос агрегатор вазифасини ўтайди. Кўз олдингизда дунё харитаси кўриниб туради, виртуал кириш мумкин бўлган музейлар эса белгилаб кўрсатилган. Исталган бирининг устига босиб, музей сайтига ўтишингиз ёки бирйўла виртуал саёҳатни бошлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Самарқандда Smart-музей очилди – у Марказий Осиёда ягона!

Гренфеллнинг таъкидлашича, сервис ҳали янги бўлгани учун унга барча музейлар киритилмаган. Лекин сайт мунтазам янгиланиб, тобора унинг базасига музейлар қўшилиб боряпти.

Энг яхши жиҳати – Virtual Museums сервисига истаган одам янги музейни қўшиши мумкин! Бунинг учун сайтда Submit Museum тугмачаси жойланган. Бунда музей номини ҳамда унинг веб-сайтини кўрсатиш керак бўлади.

Агар сервисда рўйхатдан ўтиб қўйсангиз, ташрифларингиз ва ҳар бир музейда қанча вақт бўлганингиз статистикаси юритилади, лекин бу мажбурий эмас.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!