Дунёдаги биринчи LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканери тақдим этилди. Энди арзон смартфонлар ҳам ажойиб функцияга эга бўлиши мумкин!

Дунёдаги биринчи LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканери тақдим этилди. Энди арзон смартфонлар ҳам ажойиб функцияга эга бўлиши мумкин!

Ҳозирда экраннинг ўзига ўрнатилган дактилоскоп фақат флагман ва ўртачадан юқори даражадаги смарфонларга ўрнатилаяпти. Бунинг учун ишлаб чиқарувчилар OLED-экран ишлатишга мажбур бўлишмоқда.

OLED-экран томонидан ўтказиладиган нур бармоқ изини сканерлаш учун хизмат қилади. LCD-экранда эса бундай имконият мавжуд эмаслиги туфайли, ишлаб чиқарувчилар бундай дисплейларда экраности дактилоскопидан фойдалана олишмас эди. Тез орада ушбу муаммо бартараф этилиши мумкин.

Fortsense компанияси LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканерини ишлаб чиқиш мувафаққиятли кечаётганлигини эълон қилди. Ишлаб чиқарувчилар LCD билан боғлиқ муаммони ечиши мумкин бўлган, модефикацияланган панелга нур ўтказувчи – яхшиланган оптик схемани яратишган.  

Шунингдек, бармоқ изини тезкор аниқлаш ва оптималлаштириш алгоритмини яратиш мақсадида сунъий онг технологияларидан фойдаланилган.

Компаниянинг сўз беришича, янги технология идентификация тезлиги ва аниқлиги бўйича бошқа анъанавий сканерлар билан тенглаша олади. Бу сезиларли инқилоб бўлиб, ҳозирда LCD панеллар OLED’га қараганда сезиларли равишда арзон ва кенг миқдорда ишлатилади.

Агар барчаси режадагидек кечадиган бўлса, ишлаб чиқарувчилар кейинги йил охиридан бошлаб арзон смарфонларга ҳам экраности дактилоскопи ўрнатиши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung энди камераси экран остига жойланган смартфон тайёрламоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!