Дунёдаги энг бой одам биткоин борасидаги афсусини билдирди

  •   DiMaX
  •  578
  •  02.02.2021 15:41

Дунёдаги энг бой одам биткоин борасидаги афсусини билдирди

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси, тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск куни кеча ўзинингTwitter тармоғидаги битта чиқиши билан биткоин нархини яна 5000 долларга ошириб юборган эди. У энди мазкур криптовалютанинг тез орада жаҳон анъанавий молия бозорида тан олинишини айтди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

«Айни пайтда биткоинга муносабатим – яхши, дейди Маск. – Бошқа криптовалюталар ҳақида аниқ фикрга эга эмасман. Ўзи саккиз йил аввал биткоин сотиб олганим яхши эди».

Эслатиб ўтамиз, биткоин нархи ўтган йил октябридан бери 200 фоизга ўсган.

Миллиардер декабрь ойида ўз твиттерида Tesla компаниясининг балансини тўлиқ биткоинга ўтказиш мумкинми-йўқлигига қизиқиш билдирган. Ҳолбуки, бунгача у энг оммалашган кириптовалютани ерга уриб келганди.

Узоқ истиқболда биткоин қиймати 50 минг доллардан ошиши мумкин. «Luno» криптобиржаси ҳамда «OSK» брокерлик компанияси таҳлилчиларига кўра, яқин 3-10 йилда биткоин оммалашишда давом этади ва аксинча, олтин сармоя киритиш учун жозибадорлигини йўқотиши мумкин экан.

ЎҚИНГ: Илон Маск чиплаштирган маймун аллақачон видеоўйин ўйнаяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!