Дунёдаги энг бой одамдан аввал бошқа миллиардер коинотга чиқади

  •   DiMaX
  •  289
  •  03.07.2021 12:34

Дунёдаги энг бой одамдан аввал бошқа миллиардер коинотга чиқади

Blue Origin ҳамда Amazon компаниялари асосчиси ва бош ижрочи директори, 57 ёшли Жефф Безос коинотга учинчи чиптани аукционга қўйган эди ва унинг нархи ҳам аниқ бўлган. Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси ундан ташқари, фазога яна бир одамни – Уолли Фанк исмли 82 яшар америкалик аёлни ҳам олиб чиқишини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Blue Origin асосчиси коинотга илк чиптани бегона қилмади – укаси билан ўзи учмоқчи!

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон эса Жефф Безосдан тўққиз кун олдин, 11 июль куни космик парвозни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Virgin Galactic компаниясининг Twitter орқали берган баёнотига асосланиб Xabar.uz нашри маълум қилди.

«Парвоз ва янги космик асрнинг бошланишига қўшилинг. Орқага ҳисоблаш бошланади», — дейилади компания баёнотида.

Унга Unity суборбитал кемасининг барча олтита экипаж аъзолари, шу жумладан, Брэнсон суратга олинган қисқа видео ҳавола қилинган.

Безос билан New Shepard суборбитал кемаси 20 июль куни коинотга чиқади.

ЎҚИНГ: Ўзга сайёраликлар чиндан борми? Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб