Дунёдаги энг бойларнинг янги рейтинги: асосан IT-гигантлар эгалари!

  •   DiMaX
  •  748
  •  07.04.2021 11:02

Дунёдаги энг бойларнинг янги рейтинги: асосан IT-гигантлар эгалари!

Forbes журнали дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди, деб ёзади Xabar.uz нашри. Ушбу рўйхатда ҳали ҳам Amazon асосчиси Жефф Безос етакчилик қилмоқда, унинг бойлиги бир йилда 64 миллиард долларга кўпайиб, 177 миллиард долларга етди.

ЎҚИНГ: Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

Кейинги ўринни америкалик тадбиркор – SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск эгаллади. Бир йил ичида унинг бойлиги 126,4 миллиард долларга кўпайиб, 151 миллиард долларни ташкил қилди.

Сешанба куни Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчиси акцияларининг ўсиши ҳисобига бизнесменнинг бойлиги кунига 6 миллиард долларга кўпайгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бернард Aрно кучли учликдан жой олди. У Louis Vuitton ва Sephora сингари 70 та бренддан иборат империяни бошқаради. Тадбиркорнинг бойлиги бир йил ичида 74 миллиард долларга кўпайиб, 150 миллиард долларга етди.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Кейинги ўринлардан Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс (124 миллиард доллар: +26 миллиард доллар), Facebook асосчиси Марк Цукерберг (97 миллиард доллар: +42,3 миллиард доллар), Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет (96 миллиард доллар: +28,5 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (93 миллиард доллар: +34 миллиард доллар), Google асосчилари Ларри Пейж (91,5 миллиард доллар: +40,6 миллиард доллар) ва Сергей Брин (89 миллиард доллар: +39,9 миллиард доллар) жой олган.

Ҳиндистонлик тадбиркор, Reliance Industries кенгаш раиси Мукеш Aмбани 84,5 миллиард доллар (+47,7 миллиард доллар) билан илк ўнталикка якун ясаб берди.

ЎҚИНГ: Ҳиндистонни «Jio’лаштириш»: 1,3 миллиард аҳолини БЕПУЛ 4G-алоқа билан таъминлаб, интернетни 5 карра арзонлатган миллиардер!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!