Дунёдаги энг чидамли смартфон ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  4385
  •  01.05.2019 09:48

Дунёдаги энг чидамли смартфон ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиқди!

Avenir Telecom компаниясига қарашли Energizer бренди шу йил февралда – MWC 2019 кўргазмаси доирасида нақ 26 та моделда янги смартфонлар намойиш этган. Улар орасида 5G тармоғида ишловчи Power Max P8100S буклама смартфони ҳам бор, лекин ундан ҳам қизиғи бошқасидир...

ЎҚИНГ: Energizer рекордчи смартфон тақдим этди: қуввати нақ олтита iPhone XS Max билан тенг!

Компаниянинг PowerMax P18K Pro (ёки Power Max P18K Pop) смартфони батарея сиғими бўйича рекордчидир. Номидан ҳам англашилиб турганидек, бу модел нақ 18 000 мА/соатлик аккумуляторга эга.

Avenir Telecom ушбу смартфоннинг муваффақиятига ўзи ҳам унчалик ишонмаганми, ишқилиб, PowerMax P18K Pro модели учун Indiegogo краудфандинг платформасида маблағ тўплашни йўлга қўйган эди. Афсуски, автономлиги борасида етакчи смартфон кўпчиликка умуман керак эмас экан. Уни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Indiegogo’да 1,2 миллион АҚШ доллари тўпланиши керак эди. Буни қарангки, ушбу жамоавий молиялаштириш платформасида Energizer’нинг бу смартфони учун атиги 15 минг доллар йиғилган.

Моҳиятига кўра, Energizer PowerMax P18K Pro – кучли батареяга эга смартфон эмас, балки смартфонга эга ташқи аккумулятор, десак ҳам адашмаймиз. У битта қувват билан бир ҳафтагача ишлай олади, яна бошқа қурилмаларни зарядлашга қодир. Бироқ шунга яраша ўлчами ҳам бесўнақай даражада катта – iPhone X моделидан деярли уч бараварга қалин.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!