Дунёдаги энг инновацион смартфон: «жонли» суратлар, тақдимот санаси ва рекорд нарх!

  •   DiMaX
  •  5807
  •  29.05.2018 17:15

Дунёдаги энг инновацион смартфон: «жонли» суратлар, тақдимот санаси ва рекорд нарх!

Vivo компанияси жорий йилдаги MWC 2018 кўргазмасида ўзининг концептуал смартфони – Apex’ни намойиш этган эди. Хабарингиз борки, смартфонсоз шу қурилманинг иккинчи версиясини тайёрлаётгани ҳам яқинда маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Vivo дунёдаги энг инновацион смартфоннинг янгиланган версиясини тайёрламоқда

Шу кунларда маълум бўлишича, компания ушбу смартфонини Vivo Nex номи остида сотувга чиқармоқчи.

Weibo ижтимоий тармоғида эса аллақачон айни шу – ҳали расман тақдим этилмаган смартфоннинг «жонли» расмлари тарқалди:

Бу тасвирлар Хитой метросида, бир эркак кишининг қўлида, иш ҳолатида суратга олинган. Тахминларга кўра, бу киши Vivo компанияси ходими ёки синаб кўриш учун смартфон тақдим этилган бирор шарҳловчи бўлса керак.

Шунингдек, айрим манбалар Vivo Nex смартфонининг хусусиятларини ҳам маълум қилишди. Хабарларга кўра, ушбу энг инновацион смартфон ҳар хил процессорли икки версияда тақдим этилади; улар олд камеранинг тузилиши ва жойлашувига кўра ҳам ўзаро фарқланади. Биринчисининг селфи-камераси, худди Vivo Apex моделидаги каби, корпуснинг юқори қирраси ичидан чиқадиган бўлади.

ЎҚИНГ: Vivo тағин олдинда: олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон! (+видео ва фотолар)

Иккинчи версиядаги Vivo Nex моделида эса экраннинг пастидаги ҳошия сал қалинроқ бўлиб, селфи-камера унинг ўнг чеккасида – олд панелнинг бурчагида жойлаштирилган. Мана, қуйида уни «жонли» томоша қилинг:

Vivo Nex ушбу йилнинг 12 июнида расман тақдим этилиши кутилмоқда, аммо бугун – 29 май куниёқ унинг ҳар иккала версияси нархи ва айрим техник жиҳатлари ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Vivo мутлақо ромсиз Apex’ни сотувга чиқармоқчи, тўлақонли тақдимот санаси маълум (+видео)

Хулласи калом, биринчи талқиндаги Vivo Nex смартфони айни дамда энг илғор бўлиб турган Qualcomm Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Унинг нархи 6998 юанга тенг бўлиб, бу тахминан 1090 АҚШ доллари, деганидир! Ҳа, энг инновацион смартфоннинг нархи ҳам шунақа – «энг» эканлигига ажабланмасак ҳам бўлади.

Иккинчи версиядаги – селфи-камераси олд панел бурчагида жойлашган Vivo Nex бўлса Snapdragon 710 чипига таянади ва 4998 юанга баҳоланган. Яъни, Хитойнинг ўзида бу моделга 780 АҚШ доллари эквивалентида нарх белгиланган.

Энг инновацион, энг қиммат бўлган мазкур смартфон 12 июнда расман намойиш қилиниши маълум, аммо унинг қайси бозорларга тақдим этилиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Агарда уни фақат «Осмон ости салтанати» бозорларига чиқаришса ҳам, уддабурон хитойликлар уни хорижлик талабгорлар учун онлайн савдо платформаларига чиқаришса керак. Масалан, «хитойча Apple»нинг айни дамгача энг кучли бўлиб турган смартфонида шундай ҳолатни кузатишимиз мумкин:

ЎҚИНГ: Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!