Дунёдаги энг митти ўйин ноутбукини томоша қиламиз! (+ВИДЕО)

Дунёдаги энг митти ўйин ноутбукини томоша қиламиз! (+ВИДЕО)

Пол Клингер исмли дастурчи қандай қилиб жуда кичик бўлган ўйин ноутбукини яратгани ҳақида YouTube’га видеоролик жойлади. ThinkTiny деб номланган ушбу қурилма бемалол кафтингизга жойлашиши мумкин,  Унда афсонавий “Илонча”, “Тетрис” ва бошқа классик ўйинларни ўйнаш мумкин.

 “Кичкинтой” ATtiny1614 номли микроконтроллер остида ишлайди. Унга 128 х 64 пиксел аниқлигидаги OLED-дисплей ўрнатилган. Think ёзуви туширилган корпус – афсонавий ноутбук линейкаси ThinkPad’га ишора бўлиб, у 3D-принтер ёрдамида чоп этилган. Қуйидаги видеода жараённи ўзингиз томоша қилишингиз мумкин:

Клингер ўзи яратган ThinkTiny’ни ҳали бери сотишни режалаштирмаётгани турган гап. Бироқ, ўз қўлларингизни билан шунақа ноутбук ясашни истаб қолсангиз, шу ерга босиб, GitHub сервисидан ғоя муаллифи улашган қурилманинг очик кодини юклаб олишингиз мумкин. Албатта сизга бунда 3D-принтер ҳам керак бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг олдинги флагмани кутилмаганда AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!