Дунёдаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  1756
  •  06.06.2020 10:02

Дунёдаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

AnTuTu жамоаси яқинда хитойлик фойдаланувчиларнинг ушбу бенчмаркдаги текширувлари асосида ўрта нархли смартфонларнинг ТОП-ўнталигини эълон қилган эди. Энди эса май ойида бутун дунё бўйича синаб кўрилган ҳамёнбоп смартфонлар орсидан кучлилари ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: AnTuTu’га кўра энг кучли Android-флагманлар (2020 йил май)

Апрель ойи рейтинги етакчиси – Huawei компаниясининг Nova 7i модели бу гал 310 227 балл билан иккинчи ўринга тушиб қолган. Май ойида Xiaomi корпорациясининг Snapdragon 765G процессорли Redmi K30 5G модели ундан ўзиб, етакчига айланган – 317 540 балл. Redmi брендининг яна бир вакили – Redmi Note 8 Pro смартфони 291 785 балл билан кучли учликни якунлаган.

Кейинги ўринларни тегишлича Realme 6 (290 700 балл), Realme 6 Pro (284437 балл), Redmi Note 9S (277489 балл), Xiaomi Mi Note 10 Pro (273013 балл), Xiaomi Mi 9T (264855 балл), Samsung Galaxy A71 (263520 балл) ҳамда Realme XT (235193 балл) смартфонлари эгаллаган.

Умумий ҳисобда рейтингнинг нақ ярмини ва биринчи ўринни Xiaomi компаниясининг турли моделлари забт этган. Realme брендини ҳам чаккимас – унинг учта қурилмаси ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталигидан жой олган. Етакчи смартфонсозлар саналмиш Samsung ҳамда Huawei компанияларининг биттадан қурилмалари рўйхатга кирган.

ЎҚИНГ: Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!