Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  3994
  •  14.04.2020 10:02

Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

AnTuTu бенчмарки яқинда Хитойдаги фойдаланувчилар текширувлари асосида энг қудратли смартфонлар ўнталигини тақдим этган. Сўнгроқ мазкур бенчмарк энг кучли флагманларнинг глобал рейтингини ҳам эълон қилган ва унинг таркиби хитойчасидан фарқли.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да барча флагманларни «ер тишлатган» янги рекордчи чиқяпти!

Яна бир оммабоп бенчмарк – Master Lu сервиси эса 2020 йилнинг ўтган уч ойидаги текширувлар натижаларига кўра учта рейтингни эълон қилди. Ундаги энг қудратли смартфонлар ўнталигида аксарият ўринларни хитойлик смартфонсозларнинг турли флагманлари эгаллаган.

Master Lu бенчмаркига кўра, ZTE корпорациясининг суббренди яқиндагина намойиш қилган геймерофон – Nubia Red Magic 5G бу чоракнинг энг кучли смартфони экан. Иккинчи ўрин Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагманига насиб этган бўлса, кучли учликни Xiaomi суббренди чиқарган ўйинбоп Black Shark 3 Pro смартфони якунлаб берган:

Энг бақувват смартфонлар ўнталигидан яна Samsung Galaxy S20+, Xiaomi Mi 10 Pro, Realme X50 Pro, Vivo Nex 3S, Iqoo 3 5G, Samsung Galaxy S20 Ultra ҳамда Redmi K30 Pro моделлари жой олган.

ЎҚИНГ: Meizu 17 тақдимотдан аввал AnTuTu’да: лидер эмас, лекин ТОП-ўнталикда!

Юқоридаги флагманларнинг барчаси Snapdragon 865 базасига қурилган. Master Lu тақдим этган иккинчи – энг кучли процессорлар рейтингида Qualcomm компаниясининг ушбу чипсети етакчи. Иккинчи ўринни ҳам америкалик чипсознинг маҳсулоти – Snapdragon 855 Plus олган, кучли учликни Huawei’нинг Kirin 990 5G процессори якунлаб берган.

Энг кучли процессорлар ўнталигига яна оддий Kirin 990, Snapdragon 855, Exynos 9820, оддий ва кучайтирилган Snapdragon 845, энг янги Kirin 820 ҳамда Snapdragon 765G чипсетлари кирган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Master Lu яна битта қизиқ рўйхат – энг тезкор прошивка интерфейсига эга смартфонлар рейтингини ҳам эълон қилган. Бу йўналишда Oppo Find X2 Pro энг зўри бўлса, иккинчи поғона Huawei Mate 30 Pro камерофонига насиб этган. Юқори учталикни яна ўша Nubia Red Magic 5G якунлаган.

Сезган бўлсангиз, жорий йилнинг 1-чорагидаги натижаларга кўра интерфейси тезкор смартфонлар ўнталигида Samsung’нинг бирорта ҳам модели йўқ.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.