Дунёдаги энг митти мини-компьютер намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  759
  •  18.04.2020 12:51

Дунёдаги энг митти мини-компьютер намойиш қилинди

Ўтган йили iLife катталиги муштдай ҳам чиқмайдиган, лекин 86 битлик архитектурали процессорли MP8 Micro PC русмли мини-компьютер тақдим этган эди. Chuwi компанияси эса янги – янада ихчам маҳсулотини оламдаги энг митти мини-компьютер сифатида тақдим этди.

ЎҚИНГ: х32(х86) ва х64 процессорлари ҳақида биласизми?

Chuwi LarkBox русумли мазкур девайс ёрдамида видеони 4K форматига декодировка қилиш мумкин. Умуман олганда, бу миттивой замонавий компьютернинг барча функцияларини уддалай олади.

Мини-компьютер атиги 127 грамм тош босади, ўлчами ҳам шунга мос – 61х61х43 миллиметрлик. Chuwi LarkBox’ни ўзингиз билан йўлга олиб олиш, офисга ишга ёки хизмат сафарига олиб бориб ишлаш мумкин. Уни монитор ёки телевизорнинг орқа панелига қистириб қўйса бас – тўлақонли компьютер тайёр!

Chuwi LarkBox тўрт ядроли Intel Celeron N4100 процессори базасида ишлайди, унинг ўзи UHD Graphics 600 видеотезлатгичини ҳам ўз ичига олади. Компьютерга LPDDR4 туридаги 6 гигабайтлик «оперативка» ҳамда 128 гигабайтлик SSD-сақлагич ўрнатилган. Шовқинсиз ишловчи вентилятори эса уни қизиб кетишдан сақлайди.

 

ЎҚИНГ: Атиги 188 долларлик мини-компьютер Windows, Linux ва Arduino билан ишлай олади! (+видео)

Мини-ПК иккита тўлақонли USB-A, биттадан USB-C ҳамда HDMI портларига, шунингдек, қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ҳам эга. Ишлаб чиқарувчи ҳозирча Chuwi LarkBox нархини маълум қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бошқа компаниялар ҳам ўта ихчам ва антиқа компьютерлар намойиш этишган. Масалан, биз Q-Stick – 8 ГБ «оперативка»ли компьютер-брелок ҳақида, шунингдек, энг митти – 1х1 миллиметрлик IBM нано-компьютери тўғрисида ҳам хабарлар эълон қилганмиз. Яна дунёдаги энг митти ўйин ноутбуки, энг митти ноутбук-планшет кабилар ҳақида маълумотлар берганмиз. Ҳаттоки ташриф қоғозига визиткага жойланган компьютер ҳам чиққан ва жуда арзон – 2,88 долларга баҳоланган!

«Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Компьютер ва ноутбукда ишни қулайлаштирувчи бешта бепул дастур