Дунёдаги энг митти телефон тақдим этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2870
  •  16.12.2017 10:50

Дунёдаги энг митти телефон тақдим этилди (+видео)

«Ақлли» функциялари кўп бўлган смартфонлардан ташқари, оддийгина тугмачали телефонлар ҳам ҳозиргача йирик миқдорда ишлаб чиқарилмоқда ва катта талаб билан сотилмоқда. Ҳатто шу оддий «трубка»ларда ҳам дизайн ва функциялар борасида турли тажрибалар қилиб туришади. Жумладан, Clubit New компанияси энг ихчам мобил телефон – Zanco Tiny T1 моделини тақдим этди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

ЎҚИНГ: Ихчам смартфонлар: «Кичкина деманг бизни…»

Zanco Tiny T1 телефони орқали қўнғироқ қилиш, SMS-хабар ёзиш мумкин – бори шу. Ҳеч қанақа иловалар, интернета, календар ва бошқа функциялари ҳам йўқ. Zanco Tiny T1 тўлақонли клавиатурага ва миттигина – 12,5 миллиметр келадиган монохром экранга эга. Қурилмага биттагина nanoSIM-карта қўйиш мумкин ва фақатгина 2-авлод уяли алоқа тармоғида ишлайди.

Энг қизиғи – телефоннинг кичкиналигида. Ахир, Zanco қурилмаси ўлчамлари бор-йўғи 46,7х21х12 миллиметрни ташкил этади, вазни эса атиги 13 граммга тенг. Аккумуляторининг қуввати кутиш режимида уч кунга, суҳбатлашишда эса 180 дақиқага етади, у microUSB порти орқали қувват олади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти смартфондан қандай фойдаланамиз (фотожамланма)

Zanco Tiny T1 телефонининг техник хусусиятлари ҳам кулгили:

  • 300 та контакт сиғадиган «китобча»си бор;
  • 50 та SMS-хабар ва сўнгги 50 та қўнғироқнигина акс эттира олади;
  • 32 мегабайт тезкор ва 32 мегабайтлик ички хотира;
  • 13 та рингтони бор.

Митти телефонни қуйидаги видеода томоша қилинг:

Мазкур телефон бор-йўғи 30 фунт (40 АҚШ долларига яқин) туради. Бу лойиҳа Kickstarter сайтига қўйилган ва 33,5 минг доллар йиғиши режалаштирилган. Шундан ҳозиргача тўплангани 9 минг доллар бўлиб, компания бу лойиҳанинг муваффақиятига ишонмоқда.

Хўш, сиз-чи, шунақа телефон олган бўлармидингиз?

ЎҚИНГ: «Малика»да ҳамёнбоп Nokia телефонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 3 октябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!