Дунёдаги энг оммабоп фитнес-браслет қайси эканини биласизми?

  •   DiMaX
  •  844
  •  13.07.2020 11:34

Дунёдаги энг оммабоп фитнес-браслет қайси эканини биласизми?

Билакка тақилувчи девайслар – смарт-соат ва ақлли билагузуклар ҳам кейинги йилларда анча оммалашган. Ишлаб чиқарувчилар ҳам бундай гаджетларнинг турли моделларини тақдим этишмоқда.

ЎҚИНГ: Сувдан ҳимояли смарт-соатни атиги 16 доллардан сотишяпти, лекин у аввал янада арзон эди!

Лекин бу борада ҳам барибир Xiaomi сермаҳсул чиқди. Компаниянинг ўз Twitter-саҳифасида мақтаниб ёзишича, унинг Xiaomi Mi Band 4 (халқаро бозорда – Mi Smart Band 4) модели дунёдаги энг кўп сотилаётган фитнес-браслет экан. Бу маълумот Canalys таҳлил компанияси томонидан тақдим этилган бўлиб, бозордаги 2019 йил учинчи кварталидан 2020 йил биринчи чорагигача бўлган давр ҳолатини акс эттиради.

Xiaomi смарт-билагузуклари чиндан ҳам тобора яхши сотилиб келаётир. Дастлабки Mi Band ақлли билагузугидан миллион донаси 9 ойда сотилган бўлса, бу кўрсаткичга етиб олиш учун Mi Band 2 моделига 2 ой кифоя қилган. Mi Band 3 янада илдамлаб, 17 кундаёқ шунча сотилган бўлса, Mi Band 4 сотувга чиққанидан 8 кун ўтибоқ миллион миллионталик маррани забт этган!

Яқинда намойиш қилинган янги фитнес-билагузук – Mi Band 5 ҳозирча фақат Хитойда сотиляпти, унинг глобал тақдимоти 15 июлга белгиланган. Айтиш керакки, компания яқинда Mi Band 4C ақлли билагузугини ҳам намойиш этган, яна...

ЎҚИНГ: Mi Band 5 олмай туринг – янада арзон Mi Band 5 Lite ва кучли Mi Band 5 Pro ҳам чиқади!