Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

  •   DiMaX
  •  1002
  •  21.08.2020 10:57

Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

Counterpoint компанияси таҳлилчилари жорий йилнинг биринчи ярми ҳолатига кўра ақлли соатлар бозори бўйича ҳисоботни эълон қилишди. Коронавирус пандемиясига қарамасдан, мазкур бозор пул ҳисобига кўра 20 фоизлик ўсиш намоён этган.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch 3 намойиш қилинди: икки версия, ишорали бошқарув, ЭКГ ва пульсоксиметр...

Маълумотга кўра, 2020 йилнинг илк ярмида жаҳон бўйлаб жами 42 миллионта смартвоч сотилган. Мазкур гаджетлар савдосида пул ҳисобида Apple етакчи экан (бўлмаса-чи, унинг ақлли соатлари анча қиммат-да!). Ярим йиллик смарт-соатлар савдосида айланган пулнинг нақ 51 фоизи купертинолик корпорация гаджетларига тегишли. Бир йил аввал мазкур кўрсаткич 43,2 фоизга тенг бўлган эди.

Иккинчи ўриндаги Garmin компаниясига 9,4 фоизлик улуш теккан бўлса, Huawei кучли учликни 8,3 фоизлик ҳиссаси билан якунлаган. Samsung эса бу бозорда тўртинчи ўрин билангина кифояланишга мажбур бўлган – 7,2%.

Энг оммабоп смарт-соат моделларига келадиган бўлсак, ундаги ТОП-бешталикка Apple Watch Series 5, Apple Watch Series 3, Huawei Watch GT2, Samsung Galaxy Watch Active 2 ҳамда Imoo Z3 4G русумли смартвочлар кирган.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!