Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум қилинди

Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум қилинди

Американинг Amazon онлайн-ритейлери дунёдаги энг қиммат юз бренд рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг Британиянинг WPP ва Kantar Millward Brown компаниялари томонидан тузилди.

Amazon бренди нархи бир йил ичида 52%га, 315,505 миллиард долларгача ўсди.   

Apple қийматини 3%га ошириб (309,527 миллиард доллар) рейтингдаги иккинчи ўрнини сақлаб қолди. 

Google уч йил ичида илк бор учинчи ўринга тушиб кетди. Рейтингда кейинги ўринларда Microsoft ва Visa жойлашган.

Хитойнинг Alibaba бренди Tencent телекоммуникация корпорациясини қувиб ўтди ва энг қиммат Хитой брендига айланди.  

Рейтинг 3,7 миллиондан ортиқ истеъмолчининг 160 мингта брендга нисбатан муносабатлари асосида тузилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!