Дунёдаги энг қиммат стартап Facebook ва Alphabet’га хавф солмоқда!

  •   DiMaX
  •  979
  •  28.05.2020 16:53

Дунёдаги энг қиммат стартап Facebook ва Alphabet’га хавф солмоқда!

TikTok (Хитойдаги номи – Douyin) иловасини тақдим этган ByteDance дунёдаги энг қиммат стартап, дея эътироф этилди. Мазкур иловаларни жорий йилнинг биринчи чорагида 315 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган.

ЎҚИНГ: Бу илова WhatsApp’ни тахтдан ағдарди!

TikTok даромад келтириши бўйича YouTube, Tinder ва Netflix кабиларни ортда қолдириб улгурган ва апрелнинг ўзидаёқ фойдасини 10 каррага ошириб олган.

Ўтган йили ByteDance’нинг даромади 17 миллиард доллардан, соф фойдаси эса 3 миллиард доллардан ошган. Статистикага кўра, ByteDance тез ўсишда давом этаётган энг қиммат стартапдир. Унинг бултур олган соф фойдасининг ўзиёқ 2018 йилдаги умумий даромадидан икки баравардан кўпроққа юқори!

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Чжан Имин (Zhang Yiming) раҳбарлиги остидаги ByteDance яқин орада Facebook ва Alphabet сингари америкалик интернет-гигантларга рақиб даражасига ўсиб чиқади. Жорий йилда мазкур компания янги ходимларни ишга олиш кампаниясини бошлаган ва 2020 йилнинг ўзидаёқ 40 минг нафар янги ходим олишни режалаштирган. Кўплаб технологик компаниялар коронавирус пандемияси шароитида ўз ходимларини ишдан бўшатаётган бўлса, ByteDance бунинг аксини қиляпти. У ходимлар сони бўйича Alibaba Group Holding билан тенглашишдан умидвор.

Шу билан бирга, ByteDance четдан сармоя олишга ҳам шошилмаяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда, компаниянинг қўлида ҳозир 6 миллиард доллардан ошиқ нақд пул мавжуд.

ЎҚИНГ: TikTok’нинг энди кераги йўқ – ундаги ажойиботлар Instagram’га ҳам қўшилди! (+видеолар)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!