Дунёдаги энг қудратли ўнта смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1990
  •  08.07.2020 10:02

Дунёдаги энг қудратли ўнта смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

Куни кеча AnTuTu бенчмаркига кўра Android-смартфонларнинг самарадорлиги бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилгандик. Унда 2020 йилнинг июни давомида хитойлик фойдаланувчиларнинг ушбу сервисдаги текширувлари асосидаги натижалар чиқарилган.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Бенчмарк энди бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг текширувларига асосланган – глобал рейтингни ҳам тақдим этди. Март ойидан буён хитойча рейтингда биринчи ўринни қўлдан бермай келаётган Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани бу ойда 609 045 балл билан глобал миқёсда ҳам лидерликка эришган.

Кучлилар учлигидан яна 597 053 балл билан OnePlus 8 Pro ҳамда 587 493 баллик кўрсаткич билан Redmi K30 Pro ҳам кирган.

Апрелдаги глобал рейтинг етакчиси – Mi 10 Pro май ойида ҳам барчадан устун келган эди. Буни қарангки, Xiaomi корпорациясининг ушбу маҳсулоти бу гал унинг арзончи Redmi бренди флагманидан пастроқ – 584 652 балл билан тўртинчи ўринга тушиб қолган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Бешинчидан ўнинчигача бўлган ўринларни тегишлича iQOO 3 8/128 ГБ (580 530), One Plus 8 8/128 ГБ (576 086), Poco F2 Pro 8/256 ГБ (572 967), Xiaomi Mi 10 8/256 ГБ (568 646), Samsung Galaxy S20 Ultra 5G 12/128 ГБ (516 823) ҳамда Samsung Galaxy S20+ 5G 12/128 ГБ (514 929) моделлари банд этган.

Айтиш керакки, июнь ойининг глобал рейтинги охиридаги иккита флагман Samsung корпорациясининг Exynos 990 процессорига таянган. Кучли ўнталикдаги қолган барча смартфонлар эса Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформаси базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865+ ва 16 ГБ «оперативка»ли бу геймерофон AnTuTu’да жаҳон рекордини янгилади! (+ илк «жонли» расмлар)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!