Дунёдаги энг қудратли смартфон энди Lite-версияда чиқяпти

  •   DiMaX
  •  1608
  •  07.04.2020 12:13

Дунёдаги энг қудратли смартфон энди Lite-версияда чиқяпти

Бундан бир ой аввал Oppo компанияси Find X2 ҳамда Find X2 Pro флагманларини тақдим этган эди. AnTuTu сервисининг март ойидаги энг қудратли смартфонлар рейтингида уларнинг Pro-версияси 606 389 балл билан барча рақибларини «ер тишлатган». Бундан ташқари, у...

ЎҚИНГ: Хитойликлар Geekbench 5'да янги рекорд қўйди

 OPPO бу билан чекланиб қолмасдан, Find X2 смартфонини нисбатан ҳамёнбоп Lite-версияда ҳам тайёрлади. Инсайдерларга кўра, OPPO Find X2 Lite русумли мазкур телефон ташқи кўриниши тақдимотидан бир ҳафта ўтибоқ энг оммабоп смартфонлар рейтингига кирган OPPO F15 моделига ўхшаш.

Find X2 Lite кенг форматли – 6.4 дюймлик экранга эга; AMOLED-матрицали дисплейнинг тасвир аниқлиги FHD+ форматида. Экраннинг пастки қисмида каттароқ ром, қолган томонларида юпқа ҳошия мавжуд, юқори қисми ўртасида селфи-камера учун томчисимон кемтик бор.

Смартфоннинг 4025 мА/соатлик аккумулятори 30 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади. Бош камераси 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик тўртта, олд камераси эса 32 мегапикселлик якка сенсорга эга. Қизиқ, у ҳам DxOMark’да рекорд ўрната олармикан?

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Бундан ташқари, Find X2 Lite самарадорлигига 7 нанометрлик техник жараён асосида тайёрланган Snapdragon 765G процессори жавобгар; мазкур чипсетнинг жамланмасига 5G-модем ҳам киради. Find X2 Lite тезкор хотираси 8, доимийси эса 128 гигабайтлик ҳажмга эга.

Смартфон замонавий Wi-Fi 6 ҳамда NFC модуллари, 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши билан таъминланган. OPPO уни бирйўла ColorOS 7 график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизим талқини билан чиқаради.

OPPO Find X2 Lite яқин орада тақдим этилиши кутилмоқда, Европада унинг нархи 500 евро атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!