Дунёдаги энг тезкор график карта шу ерда!

Дунёдаги энг тезкор график карта шу ерда!

Кеча, 29 март куни Nvidia компанияси ўзининг дунёдаги энг тезкор GeForce RTX 3090 Ti график картасини тақдим қилди. Энг талабчан геймерлар, контент яратувчилар ва маълумотлар бўйича олимлар учун мўлжалланган GeForce RTX 3090 Ti рекорд даражадаги 10 752 CUDA ядросига ва 78 RT-TFLOP, 40 Shader-TFLOP ва 320 Tensor-TFLOP қувватига эга. Шунингдек у 24 Gb тезкор 21 Gbit/s GDDR6X хотираси билан жиҳозланган.

Ўзининг шу ва бошқа супер тезлик хусусиятлари билан GeForce RTX 3090 Ti ўйин ўйнашда дунёдаги энг тезкор график карта ҳисобланиб, GeForce RTX 2080 Ti'дан 60% ва TITAN RTX'дан 55% тезроқ ишлайди.

Blender, Maya ёки Cinema4D каби иловалар ичидаги йирик лойиҳалар учун юқори аниқликдаги текстуралар ва моделлар билан ишлайдиган дастурчилар, CG аниматорлари учун ҳам GeForce RTX 3090 Ti айнан кутилган GPU бўла олади.

GeForce RTX 3090 Ti нархи 1999 доллардан бошлаб ASUS, Colorful, EVGA, Gainward, Galax, Gigabyte, INNO3D, MSI, Palit, PNY ва Zotac каби провайдерларидан харид қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Тезкор қувватлаш технологияси смартфонда кичикроқ ҳажмдаги аккумулятор бўлишига сабаб бўъладими?