Ер юзидаги энг йирик музейга ҳам энди онлайн ташриф буюринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1213
  •  30.04.2020 14:33

Ер юзидаги энг йирик музейга ҳам энди онлайн ташриф буюринг! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли кишилар уйларидан имкон қадар чиқмаётгани сабабли масофадан хизмат кўрсатиш, онлайн сервислар ривожланмоқда. Яқинда биз жаҳондаги барча онлайн музейларни топиш ва уларга ўтиш учун ўзига хос агрегатор вазифасини ўтовчи Virtual Museums сайти ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

Ер юзидаги энг йирикларидан саналган Британия музейи тўрт ярим миллиондан ошиқ экспонатдан иборат коллекцияга эга. Музей маъмурияти уларнинг ярмидан кўпроғини суратга олиб, ўз сайтига жойлади.

Айтиш керакки, биринчи босқичда тахминан 280 мингтача суратни онлайн томоша қилиш имкони тақдим этилган. Уларни каттайтириб кўриш, панорама тарзида томоша қилиш мумкин.

Марҳамат – уйдан чиқмаган ҳолда ушбу ҳавола орқали Бритиш музейига онлайн саёҳат қилинг, ёки мана бу ҳавола орқали дунёдаги барча виртуал музейлардан исталган бирига ўтинг.

ЎҚИНГ: Самарқандда Smart-музей очилди – у Марказий Осиёда ягона!