Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

  •   DiMaX
  •  4042
  •  18.09.2020 16:04

Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти 2020 йилнинг сентябригача сотувга чиқарилган смартфонлар рейтингини янгилади. Бунинг учун компания турли брендларнинг 14 та русумдаги энг оммабоп телефонларини махсус лаборатория текширувлари орқали синаб кўрган.

ЎҚИНГ: Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

Танлаб олинган 14 моделдаги смартфон бир хилда, лаборатория шароитларида нақ 231 параметр бўйича текширилган. Уларни текшириш усуллари ва тадқиқотнинг бошқа тафсилотлари билан «Роскачество» сайтида танишиш мумкин. Қурилмаларнинг якуний баҳосига эса уларнинг функционаллиги, ишончлилиги ва нархи ҳам таъсир қилган.

Шундай қилиб, ҳозиргача бозорга чиққан смартфонларнинг ТОП-ўнталиги ва уларнинг беш баллик шкала бўйича олган баҳолари қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy S10+ — 4,03 балл
  2. iPhone 11 Pro Max — 4 балл
  3. Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G — 4 балл
  4. Samsung Galaxy S10 — 3,93 балл
  5. OnePlus 8 Pro — 3,9 балл
  6. Samsung Galaxy Note 9 — 3,88 балл
  7. Samsung Galaxy S20 — 3,88 балл
  8. Samsung Galaxy Note 20 — 3,87 балл
  9. Samsung Galaxy S20 Ultra 5G — 3,86 балл
  10. OnePlus 8 — 3,86 балл

Эътибор берган бўлсангиз, рейтинг етакчиси Samsung компаниясининг ўтган йилги Galaxy S10+ флагмани бўлган. Унинг энг сўнгги ва энг кучли Galaxy Note 20 Ultra модели эса атиги учинчи ўринни ола билган. Лекин рўйхатда энг кўп – нақ еттита қаторини шу компания вакиллари забт этганига қойил қолмай илож йўқ!

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!