Дунёдаги илк 146-дюймли MicroLED-телевизори сентябрда сотувга чиқади

  •   Saroy
  •  699
  •  24.07.2018 13:08

Дунёдаги илк  146-дюймли MicroLED-телевизори сентябрда сотувга чиқади

CTS 2018 кўргазмасида Samsung  компанияси ўзининг “The Wall” (девор) — 146-дюймли  4K телевизорини намойиш қилди. Унда  MicroLED технологияси қўлланилган. Аксарият параметрлари бўйича у OLED’ни орқада қолдиради.

Айни пайтда Samsung ушбу телевизорини келаётган август ойида сотувга чиқариши ҳақида хабарлар тарқалган. Компаниянинг маълум қилишича, келгуси йилдан бошлаб телевизорнинг истеъмол учун янада юпқа версияси сотувга чиқарилади. Унинг қалинлиги 30 мм (80 мм ўрнига), нархи эса кутилганидек, унчалик қиммат эмас.

ЎҚИНГ:QLED-экранли Samsung телевизорларининг нархи маълум бўлди

MicroLED’нинг пиксели ўзининг нурини таратади, шу боис нур берувчи энди керак бўлмайди. Улар юқори коэффициентли контрастга  (10 000:1) эга бўлиб, табиий қора ранг беради, оддий светодиодларга қараганда оз миқдорда электр қувватини истаъмол қилади. Шу билан бирга, Samsung’нинг таъкидлашича, MicroLEDs ноорганик материалларни ишлатишини инобатга оладиган бўлсак, улар OLED-қурилмасига ққараганда узоқ хизмат қилади ва куйиб кетишдан ҳимояланган бўлади. OLED-қурилмаси органик материаллар асосида ишлайди.

Samsung ўзининг телевизорларига одатда квант светодиод (QLED) технологиясини қўллаб келарди. Энди эса, ушбу техникани LG ва  Sony компаниялари мукаммал тарзда ўзлаштириб олган ва Samsung компаниясини изма-из таъқиб этмоқда. Шу боис MicroLED Samsung учун олдинга силжишдаги навбатдаги қадам  бўлади. Янги технология базасида ишлаб чиқариладиган илк моделлар бир икки ойдан кейин бозорга чиқарилади.

ЎҚИНГ:Samsung телевизорлар учун голографик технологияни патентлади

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!