Дунёдаги илк 160 ваттлик тезкор қувватланувчи, энг оригинал дизайнли смартфон «жонли» суратда

  •   DiMaX
  •  948
  •  18.06.2021 10:06

Дунёдаги илк 160 ваттлик тезкор қувватланувчи, энг оригинал дизайнли смартфон «жонли» суратда

Хитойдаги Infinix компанияси бир неча йилдан буён ўзига хос смартфонлар чиқариб келади. Масалан, бултур у бор-йўғи 107 долларга улкан экранга ва 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлган Smart 4 Plus моделини тақдим этган эди.

ЎҚИНГ: 64 МПлик квадрокамера ва 48 МПлик қўшалоқ олд камерали энг арзон селфифон чиқди

XDA-Developers ресурси ўтган ҳафта мазкур компания нақ 160 ваттлик тезкор зарядланувчи дунёдаги илк смартфонни тайёрлаётганини аниқлаган эди. Энди эса журналистлар ушбу қурилманинг пресс-рендерларини ҳам қўлга киритишди.

Ушбу телефон Infinix’нинг биринчи премиал смартфони бўлишини айтишмоқда. Гаджет экранининг четлари қайрилган, юқори чап бурчагида селфи сенсори учун туйнукча очилган ва дактилоскоп ҳам дисплейга интеграция қилинган. Корпуси кул ранг бўлиб, унга йирик NOW йзуви туширилган – бу сўз модел номи бўлиши ҳам мумкин. Флагманнинг тўғри тўртбурчак шаклидаги бош камера блогига учта оптик датчик ва фоточақноқ жойланган. Асосий модул ўта йирик, модуллардан бири эса перископ камерадир.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

Infinix’нинг мазкур флагмани корпусининг ўнг қиррасида ёқиш-ўчириш ҳамда овозни кўтариш/пасайтириш тугмачалари жойлашган. Юқори томонида эса динамик, SIM-карталар слоти ҳамда USB-C портини кўрамиз.

Афсуски, девайснинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот йўқ, лекин қуйидаги «жонли» расмда смартфонинг ўз сал узоқроқдан, 160 ваттлик зарядчиги эса яққол кўрсатилган:

Айтиб ўтиш керакки, Infinix Mobile компаниясига 2013 йилда асос солинган. 2011 йилда Хитой ишлаб чиқарувчиси Transsion Holdings французларнинг Sagem Wireless компаниясини харид қилгач, ушбу бренд тақдим этилган. Infinix Mobile ўз қурилмаларини Францияда, шунингдек Бангладеш, Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва Хитойда ишлаб чиқаради. Infinix смартфонлари Европа, Яқин Шарқ, Осиё ва Африка мамлакатларида сотилади.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорининг 70 фоизи шу бештагина компанияга тегишли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.