Дунёдаги илк 5G смартфони намойиш этилди

  •   Saroy
  •  1541
  •  03.08.2018 17:57

Дунёдаги илк 5G смартфони намойиш этилди

Motorola ўзининг 2018 йилдаги янги флагмани Moto Z3 моделини намойиш этди. Аппарат шу ойнинг охирида АҚШ бозорига чиқарилади. Бошқа бозорларга қачон чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмади. Moto Z3, дунёдаги биринчи  5G смартфони бўлиши мумкин, чунки моделнинг  5G’га янгиланиши келаси йил  Verizon’нинг бешинчи авлод тармоғи ишга туширилиши билан бир вақтга тўғри келмоқда.

ЎҚИНГ:Motorola One Power бозорда ўз ўрнини топишга ҳозирлик кўрмоқда

Moto Z3 ойнали корпусга, катта 6-дюймли икки томондан кичик ромли   AMOLED-дисплейига  эга бўлади. У қўш камера, ва бармоқ излари сканери билан таъминланган. Бундан ташқари, орқа панелда Moto Mods модули учун кемтик жой ҳам қолдирилган. Қурилма шунингдек,  эски моделни ҳам,  Qualcomm модеми билан янги  5G модулини ҳам қўллаб қувватлайди.

Шунча нарсага қарамай, Moto Z3’ни 2017 йилнинг флагмани деб атаса бўлади. Модель  Qualcomm Snapdragon 835 чипи билан таъминланган, 4 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ ички хотирага эга. Асосий камераси модули 12 + 12 Мп комбинациясига эга, селфи учун эса 8 Мп билан таъминланган камера кўзда тутилган. Смартфон 3000 мАч сиғимли батарея билан таъминланди. Ҳозирда гаджет Android Oreoда ишлайди, кейинроқ янгиланган Android P гача ўтади.

АҚШда қурилма 16 августдан сотила бошлайди. Нархи 480 доллар. Экспертларнинг фикрича, қурилма мақбул нархда. Албатта, бу нарх Moto Mod 5G’ни ўзида ифода этмаган, қолаверса унинг нархи ҳали эълон ҳам қилингани йўқ.

ЎҚИНГ:Moto Z3 Play версияси анча кучайтирилди, ранги ҳам ўзгарди