Дунёдаги илк 200 Вт тезликда қувватланадиган смартфон

Дунёдаги илк 200 Вт тезликда қувватланадиган смартфон

Виво компаниясининг iQOO бренди кейинги ойда Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан ўзининг iQOO 10 смартфонлари сериясини чиқариши кутилмоқда. Инсайдер берган маълумотларга кўра, ушбу қатордаги iQOO 10 Pro модели 200 Вт тезликда зарядланишни қўллаб-қувватлайди ва смартфонлар бозоридаги рекордни янгилаб, дунёдаги энг тез қувватланадиган мобил қурилма бўлади.

200 Вт тезликдаги зарядлаш технологияси 4,500 ёки 5,000 mAh батареяли смартфонни 10 дақиқага қолмай қувватлаш имконини беради.

Маълум бўлишича, iQOO 10 Pro қутисида 200 Вт қувватловчи адаптери билан келади. Капот остида смартфон 12 GB оператив хотира билан чиқарилиши айтилмоқда. Ҳозирча маълумотлар аниқ эмас, лекин миш-мишларга кўра, қурилма кейинги ойда $900 нархда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонида кутилган ўзгариш бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!