Дунёдаги илк криптовалютали смартфон сотувга қўйилди!

Дунёдаги илк криптовалютали смартфон сотувга қўйилди!

Sirin Labs компанияси дунёдаги биринчи криптовалютали Finney смартфонини тақдим этди ва сотувга қўйди. Бу ҳақда  “PhoneArena” маълум қилган.

Манбада Sirin Labs компанияси дунёдаги биринчи криптовалютали Finney смартфонини тақдим этгани ва сотувга қўйгани айтилмоқда.

Finney смартфони эгаси дунёдаги энг машҳур валюталарнинг (Bitcoin, Etherium and Token Labs Tokens) криптовалюта жамғармасига эга бўлади. Ички ҳамён ҳар қандай хакер ҳужумларидан ҳимояланган.

ЎҚИНГ: Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Smartfon Apple  — Foxconn ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилади. Қурилма кенг экранли Full HD + 6 дюймли экран, Snapdragon протсессор 845, 6 гигабайт оператив ва 128 гигабайтли флеш хотирага эга бўлди. Асосий камера 12 мегапиксел, олд камера эса 8. Орқа томонига бармоқ излари сканери жойланган. Батарея қуввати — 3000 mAh.

Блокчейн смартфон Android  8.1 асосида яратилган «Sirin OS» қобиғида ишлайди. NFC  модули мавжуд.

Finney  блокчейн смартфони сотиб олиш учун компаниянинг расмий сайтида 999 доллар нархда сотилмоқда. Январь ойида янги маҳсулот Амазон платформасида пайдо бўлиши айтилмоқда.

Terabayt.uz эса   Sirin компанияси шу йил ноябрнинг сўнгида Finney русумли криптосмартфонини расман тақдим этиши ҳақида манбаларга асосланиб бир қанча вақт олдин маълум қилган эди.

ЎҚИНГ: «Така бўлсин – сут берсин»: Лионель Месси блокчейн-смартфонни реклама қилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!