Дунёни бошқариш Марк Зукербергга ўтадими?

Дунёни бошқариш Марк Зукербергга ўтадими?

Facebook раҳбари Марк Зукерберг яқинда чоп этган постини технологиялар, келажакда уларнинг онлайн ва офлайн дунёдаги ўрни муҳокамасига бағишлаган. Постга диққат қилсангиз, Зукерберг ўзининг инженерлик ғоясидан ошиб ўтиб, замонавий жамиятни бошқариш масалаларига ҳам аралашаётганлигини сезишингиз мумкин.

Марк Зукерберг бугун дунёдаги энг катта ижтимоий тармоққа бошчилик қилади. Марксизм ким ишлаб чиқаришни назорат қилса, ҳокимият ҳам унга тегишли бўлишини уқтиради. Facebook 2 млрд фойдаланувчига алоқа учун платформа вазифасини бажаради. Бу жамоатчилик институтларини муайян даражада инкор қилади. Вазиятга назар солиб, энди ҳаётимизда капитал ўрнига воситага эгалик ҳуқуқи ва алоқа шакли бош қадриятга айланишини башорат қилсак бўлади.

Марк Зукерберг постида инсоният ҳали жавоб топиб улгурмаган саволларни қўяди. Хўш, инсониятни смартфонлардан кейин нима кутади ва смартфоннинг ўринбосари худди у каби жамиятни ўзгартирадими? Рақамли технологиялар эзгулик томонга элтадими? Энг эътиборлиси – ижтимоий алоқа майдони билан хира пашшадек алгоритмик рекламалар орасидаги ахлоқий чегара қаердан ўтади? Охирги савол Зукербергнинг ўзи учун ҳам жуда муҳимлиги шубҳасиз.

Бу саволларга бир одамнинг жавоб топиши анча мушкул. Бироқ 2019 йилда топилган жавоблар Маркни ҳокимият сари етаклашини инкор этиб бўлмайди. Журналистлар нимаики демасин, сиёсий амбициялар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!