Дунёни қутқарадиган 5 янги технология

Дунёни қутқарадиган 5 янги технология

Инновация инсониятни ҳалок қилиш мумкин бўлган исрофгарчиликнинг олдини олувчи муҳим омил бўлиши мумкин. Шунингдек, илғор қараш ва ташаббуслар бизга яхши яшашга ҳам ёрдам беради. Қуйида мана шундай ўзига хос технологияларни диққатингизга ҳавола қиламиз.

Нефтни йиғиб олиш учун кўп марталик губка

Бир муддат аввал тақдим қилинган бу маҳсулот жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солди ва янгиликлар лентасида кенг ёритилди. Қуйидаги видеороликда ундан фойдаланиш техникаси кўрсатиб берилган. Бу технология нефтдан ифлосланган океанларни тозалаш орқали экологияни муқаррар ўлимдан сақлаб қолишга ёрдам беради.

Америкалик олимлар тақдим қилган бу ғаройиб ишланма "губка"ни ёки мочалкани эслатиб юборади. У ўз оғирлигидан 90 маротаба оғирроқ бўлган нефтни сўриб олади.

Бу ихтиро полиуретан ёки полиамид номли моддалардан иборат ва унинг усти кремний ва водород молекулалари билан қопланган. Бу ихтиро ёрдамида йирик сув ҳавзасида тўкилган нефт суюқлиги муваффақиятли йиғиб олинган.

Гуруч экиб сувни тозалаш машинаси
Россиялик олимлар экологияни қутқариш учун шу йилнинг бошида гуруч экадиган машинани ихтиро қилишди. Унинг аҳамиятли томони гуручни экиши эмас. Олимларнинг маълум қилишларича, бугунги кунда табиий сувлар таркибида олтингугурт миқдори ҳаддан зиёд ошиб кетган.
Бу технология эса сувни 90 фоизгача мана шундай зарарли моддадан халос қилади.

Шиша идишлар энди қумга айланади

Бунга ишониш қийин, бироқ, заррин қумли соҳиллар ҳам йўқолиш арафасида турибди. Экологлар бу тўғрида анчадан буён жар солишади. Бунга сабаб ишлаб чиқаришда сифатли қумга бўлган талабнинг ошиб бораётгани. Бу муаммони эса қуйидаги аппарат ёрдамида ҳал қилишмоқчи. Сиз унга қўйган шиша идишлар сониялар ичида қумга айланади.

Унинг ишлаши қандай? Ҳаммаси оддий: шиша идиш ўта тез ҳаракатланаётган кўп сонли кичик металл болғачалар ёрдамида қумга айланади. Пиводан бўшаган идишдан унинг ёрдамида 200 грамм қум ишлаб чиқариш мумкин.

Айтиш керакки, идишдаги ёрлиқ қоғозини аппаратнинг ўзи ажратиб олади. Бу махсус вакуумном қурилма ёрдамида амалга оширилади. Натижада, ён-атрофимиз бўм-бўш идишларга тўлмайди ва соҳилларни ҳам асраб қолиш мумкин бўлади. Шиша зарралари эса бино ёки йўлларнинг мустаҳкамлигига хизмат қилади.

Пластикни қайта ишлайдиган "завод"

Пластик — бутун жаҳон миқёсидаги жиддий муаммо. Боиси бу хомашё ишлатиб бўлинганидан кейин осонликча йўқ бўлмайди. Ундан фақат уни бошқа кўринишга ўтказиб қутилиш мумкин. Бунинг учун шу вақтгача йирик ускуна керак эди.

Precious Plastic стартапи эса ғаройиб таклиф: минизавод. Уни ҳар ким уйида сақлаши мумкин. Бу ускуна пластикни майдалайди.

Яна бир муҳим жиҳати унинг ихтирочилари бу ускунани сизга совға қилишади. Унинг ёрдамида бўшаб ётган пластик идишларни майдалаб, бирор маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишингиз мумкин. Мисол учун, хорижда 3D-принтерларда турли ўйинчоқ ва зарур идишларни чоп қилишмоқда.

Еса бўладиган қадоқ

Биологик тоза идиш ва қадоқларни ишлаб чиқаришни Saltwater Brewery заводи бошлаб берди. Мисол учун, қуйидаги ичимлик қадоғини еса бўлади. Боиси, у янчилган арпа унидан тайёрланган. Бу қадоқ ёрдамида ичимликни дўкондан музлаткичгача кўтариб олиб бориш мумкин. Ундан кейин уни истеъмол қилиш ҳам мумкин. Унинг таъми мазали лочирани эслатиши аниқ.

Дарвоқе, бош суратдаги технология AeroGarden ёки "хонаки боғ" деб аталади ва тўлиқ автоматлашган. Меҳнат қилишни хоҳламайдиганлар учун айни муддао бўлган бу илғор боғ сабзавотларни мустақил етиштиради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.