Дунёнинг 59% аҳолиси 4G тармоғига улана олади

Дунёнинг 59% аҳолиси 4G тармоғига улана олади

GSMA Intelligence ташкилотининг 2016 йилнинг тўртинчи чораги учун тақдим қилган маълумотларида қайд этилишича, ҳозирда дунёда жами 4,8 миллиард фойдаланувчи мобил интернетдан фойдаланади, уларнинг учдан икки қисми эса pre-paid алоқа тарифларини ишлатадиган абонентлардир.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг сўнгги чорагида мобил интернет йўналишида муҳим ўзгариш содир бўлди: интернетга уланиш бўйича илк марта смартфонлар оддий телефонлардан ортиқ натижани қайд этган.

Ҳозирда 4G тармоғидан жаҳондаги жами абонентларнинг 22 фоизи фойдаланмоқда, бундай стандартдаги қоплам билан эса 59% аҳоли таъминланган. (2015 йилда бу кўрсаткич 48 фоизни ташкил қилган).

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!