Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

Amazon раҳбари ва амалдаги дунёнинг энг бой одами Жефф Безос ходимлари мижозлари ҳақида кўпроқ ўйламаса компанияси банкрот бўлишини башорат қилган. Бу ҳақда “О Бизнесе” ёзмоқда.

Жефф Безос ушбу фикрларини Амазон янги бош қароргоҳининг очилиш маросимидан бир неча кун олдин ходимлари билан учрашувда айтган.

– Ҳозир Amazon омадсизликка учрамайди. Аммо шуни олдиндан айтоламанки, қачондир бу ҳодиса содир бўлади. Amazon банкрот бўлади! Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, катта компанияларнинг умри 30 ёшдан 100 ёшгача,– дейди Жефф Безос.

ЎҚИНГ: “Дунёнинг энг бой кишиси” қандай бойиган?

Безос айни дамда ҳодимлари компаниянинг “умри”ни узайтириши мумкинлигини, бунинг учун эса мижозлар талабини қондириш, уларга бўлган эътиборни кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтган.

– Агар биз мижозларга эмас ўзимизга кўп эътибор берадиган бўлсак, бизнинг “охирги кунимиз” яқинлашиб бораверади. Иложи борича биз бу “кун”ни узоқлаштиришимиз керак,– дейди Amazon раҳбари.

Сешанба куни Амазон ўзининг янги штаб-квартирасини иккита жойда  Ню-Йорк ва Виржиния штатида жойлаштирилишини маълум қилган эди. Ню-Йорк мери Билл де Бласио корпорация келиши шаҳар хазинасига 13,5 миллиард доллар солиқ даромадларини олиб келишини яширмаган.

ЎҚИНГ: 2018 йил ҳолатида 5 та энг бой IT-компаниялар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!