Дунёнинг энг бой одамларидан бири Марк Цукерберг: у бекорга бой бўлмаган!

Дунёнинг энг бой одамларидан бири Марк Цукерберг: у бекорга бой бўлмаган!

Facebook асосичиси ва бош директори Марк Цукерберг бугунги кунда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатининг 5-ўрнини банд этган. Шахсий бойлиги 76,7 миллиардга тенг. Леки у  30 000 АҚШ доллари нарҳидаги «Голф»да харакатланади!

Миллиардларга қарамай, Марк ўзининг аёли Пристсилла ва икки қизи билан бирга анча камтарин ҳаёт тарзини олиб боришади. Бир марта ундан нима учун доимо бир ҳил футболка ва жинсида юришини сўрашганида ижтимоий тармоқ асосчиси ўзини йўқотмай: «Мен ўзимнинг ҳаётимни керак бўлмаган қарорлар қабул қилишдан нари бўлишга қарор қилдим, кун давомида эса мен ишимни яхшилашга ёрдам берадиган қарорлар қабул қиламан» дея жавоб берган.

Хашаматли хаёт аломатлари 33 ёшли Маркда ҳеч қачон алоҳида таассурот қолдирмаган. 2015 йилнинг охирида у ўз умрининг сўнгига қадар акцияларининг 99 фоизини хайр-эҳсон қилиш ниятида эканлиги тўғрисида хабар берган!

Марк кўпинча Макдоналдсда овқатланади, унинг тўйи эса Пало-Алтодаги уйининг ҳовлисида бўлиб ўтган. Унинг ҳисоб рақамида шундай катта миқдордаги миллиардларнинг мавжуд эканлигига қарамай Марк ўз тўйи учун бор-йўғи 7 миллион АҚШ доллари сарф этган, холос. Марк Цукерберг 2014 йилда ўзининг эски автомобилини сотиб, 30000 АҚШ доллари эвазига янги «Голф» сотиб олган.

ЎҚИНГ: Facebook акционерлари унинг асосчиси Марк Цукербергни «тахтидан туширишмоқчи»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!