Дунёнинг энг қиммат брендлари

  •   DiMaX
  •  1910
  •  01.06.2018 15:02

Дунёнинг энг қиммат брендлари

Kantar Millward Brown ҳамда WPP компанияларининг таҳлилчилари жаҳоннинг энг қиммат маркалари рўйхатини тузишди. Бунда уларнинг охирги 12 ойдаги кўрсаткичлари инобатга олинди.

ЎҚИНГ: “Дунёнинг энг бой кишиси” қандай бойиган?

Эътиборли томони шундаки, ушбу рўйхатда энг юқори ўнта поғонани айнан ахборот технологиялари йўналишидаги компаниялар забт этган. Мана, топ-ўнталик билан танишамиз:

Компания

2018 йилги ўрни

2017 йилги ўрни

Google

1

1

Apple

2

2

Amazon

3

4

Microsoft

4

3

Tencent

5

8

Facebook

6

5

Visa

7

7

McDonald's

8

10

Alibaba

9

14

AT&T

10

6

Ушбу рейтинг бўйича ҳисоботлар билан мана бу ҳавола орқали The BrandZ лойиҳасининг расмий сайтида танишиш мумкин.

Айтиш керакки, мазкур рейтингга 120 000 бренд ҳамда 3 миллион нафар истеъмолчи жалб этилган. Унда хулоса чиқариш учун кўплаб параметрлар инобатга олинган: молиявий кўрсаткичларидан тортиб логотипининг машҳурлигигача.

Фақат иқтисодий жиҳатига кўра энг қиммат брендлар рўйхатини эса Forbes нашри тақдим этган бўлиб, унда рейтинг натижалари бошқачароқ кўриниш касб этган.

ЎҚИНГ: Apple саккиз йилдан буён дунёнинг энг қиммат бренди бўлиб қолмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!