Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди: Apple кучли учликда, лекин етакчи бошқа!

  •   DiMaX
  •  2361
  •  23.01.2019 14:46

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди: Apple кучли учликда, лекин етакчи бошқа!

Brand Finance консалтинг компанияси жаҳондаги энг қиммат брендларнинг йиллик рейтингини эълон қилди. Apple унда иккинчи ўринни эгаллаб, кучли учликдан жой олди.

ЎҚИНГ: Энг қиммат компания энди Microsoft ҳам эмас, Apple эса янада пастлади!

Ушбу рейтингнинг энг чўққисида кетма-кет иккинчи бора Amazon компанияси турибди. 2019 йилнинг бошида Amazon брендини 187,9 миллиард долларга баҳолашди, бу эса бир йил аввалгисидан нақ 25 фоизга ошиқ кўрсаткичдир. Apple бренди эса бир йилда атиги 5 фоизга қимматлаб, 153,6 миллиард долларга баҳоланган.

Энг қиммат брендлар учлигини Google якунлаб берган – унинг қиймати 142,7 миллиард АҚШ долларига тенг. Кейинги иккита ўринни эса Microsoft ва Samsung банд этган – уларнинг брендлари мос равишда 119,5 миллиард ва 91,2 миллиард долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

Brand Finance мутахассислари, бундан ташқари, энг яхши бренд-менежерлар рўйхатини ҳам тузишган. Ундаги етакчи ҳам энг қиммат – Amazon брендининг асосчиси ва бош директори Жефф Безос бўлмоқда. Айтиш керакки, Безос ҳозирда дунёдаги энг бадавлат кишилар рўйхатида ҳам биринчи ўринда турибди.

Купертинолик корпорация раҳбари Тим Кук эса энг яхши бренд-менежерлар рейтингида 4-ўриннигина олган.

ЎҚИНГ: 2018 йили Apple ўз раҳбарига 15 миллион доллардан ошиқ, айрим ходимларига эса ундан ҳам кўп тўлаган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.