Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

  •   DiMaX
  •  747
  •  27.01.2021 11:06

Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

Brand Finance таҳлилчилари ҳар йиллик Global 500 ҳисоботини эълон қилишди. Apple корпорацияси 2016 йилдан бери илк бор энг қиммат брендлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди.

ЎҚИНГ: Коронавирус тўртта компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди

Рейтинг муаллифлари купертинолик корпорациянинг қийматини 263,4 миллиард долларга баҳолашган. Apple бир йилда ўз бренди нархини нақ 87 фоизга оширишга эришган.

Ўтган йилги рейтингда 187,9 миллиард долларлик қиймати билан лидер бўлган Amazon эса бу гал иккинчи поғонада. Жорий йилда бу бренд нархи ҳам анча ўсиб, 254,2 миллиард долларга етган.

Энг қиммат брендлар бешталигига яна Google ($191,2 млрд), Microsoft ($140,4 млрд) ҳамда Samsung ($102,6 млрд) ҳам кирган. Кўриб турганингиздек, етакчиларнинг барчаси ахборот технологиялари ва интернет соҳалари вакилларидир.

Бироқ энг тез ўсиб келаётган бренд сифатида Tesla эътироф этилган – унинг қиймати нақ 158 фоизга ошиб, 32 миллиард долларни ташкил этган! Ушбу компания раҳбари Илон Маск бир йилда 100 миллиард долларга бойиб, яқинда дунёнинг энг бадавлат кишисига айланган эди.

ЎҚИНГ: Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?