Дунёнинг иккинчи рақамли бой одами тавсия қилган 5 та китоб!

Дунёнинг иккинчи рақамли бой одами тавсия қилган 5 та китоб!

Ҳозирги вақтда дунёнинг 2-рақамли энг бой одами ҳамда “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс 2018 йилда ўзи ўқиган асарлар орасидан бештасини саралаб мутолаа учун тавсия қилди. Билл Гейтс ушбу китобларни ўзининг блоги орқали эълон қилди.

Билл Гейтс  бу йилги китоблар рўйхатида эклектик мазмундаги асарлар жой олганлигини, уларда инсонга руҳий қувват бўйича амалий тавсиялар бериланлигини, бу ерда ҳар ким ўзи учун нимадир олиши мумкинлигини, шунингдек, агар яқинларингизни ўзига хос туҳфа билан ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, рўйхатдаги китобларни танлаб адашмаслигингизни таъкидлаб ўтган.

1-тавсия қилинган китоб. Тара Вестовернинг “Ўқувчи” (“Educated”) асари. “Тара 17 ёшигача умуман мактабга бормаган. Шунга қарамай Таранинг ёзувчилик қобилиятига тан бериш керак. У асарда ўзининг ночор болалиги ҳақида ёзиш билан мени ҳаётим ҳақида теранроқ ўйлашга ундади”, - дейди Билл.

Картинки по запросу Educated, by Tara Westover.

2-тавсия қилинган китоб. Пол Шерренинг сунъий ақл ҳақидаги “Ҳеч кими йўқ армия” (“Army Of None ”) китоби.

Картинки по запросу Army of None, by Paul Scharre

 3-тавсия қилинган китоб. Жон Каррейрунинг турли хил ҳийла ва фирибгарликлардан тортиб мураккаб оилавий муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёмон қон” (“Bad Blood”) асари.

Картинки по запросу Bad Blood, by John Carreyrou

4-тавсия қилинган китоб. Ювал Ноа Харарининг “21- аср учун 21 дарс” (“21 Lessons For The 21st Century”) китоби.

Картинки по запросу 21 Lessons for the 21st Century,

5-тавсия қилинган китоб. Энди Паддикомбнинг “Мантиқ ва медитация қўлланмаси” (“The Headspace Guide to Meditation and Mindfulness ”) китобидир.

Картинки по запросу The Headspace Guide to Meditation and Mindfulness

- Рўйхатга киритилган китоблар олам ва ўзликни англашга, инсоният дуч келаётган муаммолар ҳақида чуқур мулоҳаза қилишга ундайди,–дейди Билл Гейтс.

ЎҚИНГ: Бойнинг кўнгли ёки Билл Гейтс хонадонидаги 10 буюм