Дуров барибир Telegram Messenger LLP’ни ёпишга мажбур бўлди!

  •   DiMaX
  •  1202
  •  11.01.2019 10:49

Дуров барибир Telegram Messenger LLP’ни ёпишга мажбур бўлди!

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор шифрлаш калитларини тақдим этмагани учун Telegram’ни блоклашга ҳаракат қилиб келаётганини биласиз. Ушбу мессенжер асосчиси Павел Дуров куни кеча Telegram Messenger LLP компаниясини ёпаётгани ҳақида Роскомнадзорга хабар берди.

ЎҚИНГ: Россияда Telegram бутунлай блокланиши мумкин! Бунинг учун Роскомнадзор 20 млрд. ажратмоқчи

Аниқлик киритиб ўтамиз: бу – Telegram иловаси ўз фаолиятини буткул тўхтатади, дегани эмас. Шунчаки, П.Дуров ташкил қилган ва мессенжернинг расмий эгаси бўлган компания тугатилади, холос.

Айтиш керакки, айни дамда Telegram Messenger LLP номига фақатгина App Store иловалар каталогидаги Telegram X дастури расмийлаштирилган. Мессенжернинг қолган иловалари эса бошқаларга тегишли: App Store’даги Telegram ҳамда Google Play’даги Telegram X дастурлари Telegram LLC компаниясига, Google Play’даги Telegram иловаси эса Telegram FZ-LLC компаниясига қарашли.

РБК ахборот агентлигига кўра, Telegram иловалари эгаларининг расман ўзгариши ундаги TON блокчейн-платформасининг ҳамда Gram криптовалютасининг йўлга қўйилиши кутилаётгани билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)