Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)

  •   DiMaX
  •  2658
  •  22.12.2017 11:07

Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров келаси йили бу лойиҳасини монетизация қилишни, яъни ундан моддий фойда олишни бошламоқчи. Бироқ у рақобатчилари каби реклама йўли билан эмас, балки ўз криптовалютасини чиқариш орқали пул топмоқчи.

ЎҚИНГ: Павел Дуров Telegram​ фойдаланувчиларининг эркинлиги ва анонимлигини ҳимоя қилишга ваъда берди

Дуровнинг режалари ҳақида унинг собиқ ходими – яқинда ишдан бўшатилганидан сўнг у билан судлашган Антон Розенберг маълум қилган, деб ёзади Life нашри.

Розенберг сўзларига кўра, Дуров Осиё мамлакатларига кириб бориб, уларни ўзининг виртуал тўлов тизими билан таъминлашни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа TON (Telegram Open Network) деб номланади. Бу – криптовалютали блокчейн-платформа бўлиб, Дуров ундан камида икки жиҳатдан фойда кўради. Биринчидан, Telegram янада оммалашади; иккинчидан, ниҳоят, бу мессенжер моддий фойда келтира бошлайди. Шу тариқа, Telegram асосчиси «бир ўқ билан иккита қуённи овлаш»ни кўзлаган.

TON лойиҳаси ҳақидаги видеолавҳани томоша қиламиз:

ЎҚИНГ: Павел Дуров: Кремл билан жанг, саргардон умр, Telegram ва қиймати ошаётган биткойнлари

Аввалроқ Дуров Bloomberg нашрига берган интервьюсида, ўз мессенжерини 2018 йилда монетизация қила бошлашини маълум қилган. Аммо буни қандай амалга оширишини айтмаган.

Умуман олганда, Павел Дуров криптовалютага жуда қизиқади; у биткоинларни «виртуал олтин» деб билади ва бу борада ижобий фикрда. Шулардан келиб чиқадиган бўлсак, Telegram билан боғлиқ ўз криптовалютасини чиқаришини кутиш мумкин. Мазкур криптовалютага пул тиккан Telegram фойдаланувчилари келажакда унинг қиймати ошиб бориши туфайли миллионерга айланиб кетиши тахмин қилинмоқда. Аммо энди буни вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: Bitcoin.com асосчиси барча биткоинларини сотди. Эртак тугаяптими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.