Дуров шахсан ўзи Илон Маскни Telegram'га таклиф қилди!

Дуров шахсан ўзи Илон Маскни Telegram'га таклиф қилди!

Америкалик дунёнинг энг миллиардер одами, Twitter ижтимоий тармоғида ўзининг ноодатий твитлари билан машҳурликдан тушмайдиган Илон Маск икки кун олдин ўз саҳифасида яна бир ҳазиломус твитни жойлади. Унда Маск Россия президенти Владимир Путинни жангга чорлаган.

Кинояли хабар нафақат оддий фойдаланувчиларнинг, балки Россия расмийларининг ҳам эътиборини тортди. Биринчилардан бўлиб Roskosmos раҳбари Дмитрий Рогозин миллиардерга рус шоири Пушкиннинг тўрт қаторлик шеъри билан жавоб қайтарди.

Илон Маск ҳам анойи эмас, у ҳам Рогозинга жавобан мем ва Достоевскийдан иқтибос келтирди.

Суҳбатга Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ҳам қўшилган, лекин унинг саҳифаси Twitter'да блоклангани сабаб Қодиров ўзининг Telegram каналида Маскни Путин билан рақобатлашмасликка ва мулойим (аёл сифатида) "Elona"дан кучли "Elon" бўлиш учун Чеченистонда харбий хизматлар ўташни таклиф қилиб, пост қолдирган эди. Илон Маск бўш келишни истамаган ва Қодировга таклифи унга ортиқча имкониятлар яратиб бериши айтиб жавоб қолдирган ва "Elona" исми ёқиб қолган шекилли, миллиардер ўзининг Twitter саҳифасидаги исмини ҳам "Elona"га ўзгартирган.

Қизғин суҳбатга Telegram мессенжери раҳбари Павел Дуров ҳам қўшилган ва Илон Маскни Телеграм'га таклиф қилган:

"Биз сиз учун t.me/elona'ni банд қилиб қўйдик, қачон бўш бўлганингизда (бизга қўшилишингиз мумкин)" дея твит қолдирган Дуров. 

Тавсифида "Илон Маск учун банд қилинган" дея ёзилган, бугун очилган t.me/elona Telegram каналига сониясига юзлаб одамлар қўшилган ва ҳозирда обуначилар сони 20 мингдан ошиб кетган.

Умуман, бугунги кунда Telegram мессенжери халқаро миқёсда янада оммалашиб бормоқда, Украина ва Россия мамлакатлари ўртасида бўлаётган воқеалар фонида Американинг икки машҳур нашрлари: The New York Times ва The Washington Post ўзларининг верификация қилинган каналларини ишга туширган.

ЎҚИНГ: Telegram 8.6 версияга янгиланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!