Дуров Telegram'га тақиқ бекор қилинганини расман тасдиқлади

Дуров Telegram'га тақиқ бекор қилинганини расман тасдиқлади

Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram'нинг Россияда расман разблокировка қилиниши ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:

«2018 йилнинг апрелида Россияда телекоммуникациялар бўйича назоратчи ташкилот Роскомнадзор Telegram'ни мамлакат ҳудудида блоклаб қўйганди. Бу ҳолат содир бўлишини биз олдин билгандик ва шунинг учун, блокировка амалга оширилишидан олдин Telegram иловаларини янгилаб, прокси серверларни қўллаб-қувватлайдиган қилганмиз ҳамда трафикни яширувчи ва бошқа анти-цензуравий ускуналарни янгилаганмиз. Бу борада бизга минглаб рус муҳандислари қўшилган ва «Рақамли қаршилик» номли марказлашмаган ҳаракатга асос солинган. Муҳандислар Telegram фойдаланувчилари учун проксилар яратиб берган.

Блокировканинг дастлабки ҳафтаси қийин кечган, Россиядаги фойдаланувчиларимизнинг аксариятида иловадан фойдаланишда муаммолар юзага келган. Фойдаланувчилар Telegram'га улана олмаслиги учун Роскомнадзор миллионлаб IP манзилларни қора рўйхатга киритган. Аммо «Рақамли қаршилик» сабаб 2018 йилнинг май ойидан бошлаб Россияда Telegram'дан яна кенг кўламда фойдаланиш имкони пайдо бўлган.

Шундай қилиб, Telegram'нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони камайгани йўқ, балким 2018 йилдан буён икки баробарга кўпайди. 2020 йил май ойи ҳолатига кўра, Telegram'нинг ойлик фаол 400 миллион фойдалнувчиларидан камида 30 миллиони россиялик. Бу эса иловамиз бошқа мамлакатларда қанчалар оммалашган бўлса, Россияда ҳам худди шундай оммалашди деганидир. Оддий қилиб айтсак, блокировканинг амалий таъсири бўлмади.

Икки ой олдин бошқаруви янги директор тайинланган Роскомнадзор ўтган ҳафта Telegram'нинг Россиядаги блокини олиб ташлашга қарор қилди ва блокировка ишламаётгани ҳақидаги асл ҳақиқатни тан олди. Эълонда ташкилот менинг блокировка нега ишламаслиги ҳақидаги 4 июндаги хабаримга ҳавола қилган.

Бу ўзгаришни илиқ қабул қилишимиз керак ва умид қиламанки, ҳозирги ҳолат давомий бўлади. Агар вазият яна аввалги ҳолатга қайтса, бунинг фойдаланувчиларимизга бўлган таъсири жуда кам бўлади, деб умид қиламиз.

Охирги икки йилдан буён цензурани енгиб ўтиш учун разблокировкаловчи технологияларимизни доимий равишда янгилаб боришимизга тўғри келди. Эришганларимиздан фахрланаман — муваффақиятимиз ижтимоий тармоқ иловалари орасида мисли кўрилмаган ҳолатдир.

Аммо биз разблокировкаловчи технологиямиз кераксиз бўлиб қолишини хоҳламаймиз. Шунинг учун, улардан Telegram ҳали ҳам ҳукумат томонидан блокланган бошқа мамлакатлар, жумладан, Эрон ва Хитойда анти-цензуравий манба сифатида фойдаланишга қарор қилдик. Рус фойдаланувчилари учун прокси серверлар ишлаб чиққан маъмурларимиздан ўз саъй-ҳаракатларини эндиликда ушбу давлатларга қаратишини сўраймиз. Улар айни дамда янги муаммоларга тайёр туриши керак, сабаби бутун дунёдаги сиёсий вазият беқарор бўлиб бориши билан бошқа ҳукуматлар ҳам Telegram каби махфийликка эътибор қаратувчи иловаларни блоклаши мумкин.

«Рақамли қаршилик» ҳаракати ўтган ҳафта Россияда эришилган муваффақият билан тўхтаб қолмайди. Аксинча, ҳаракат энди бошланмоқда ва глобал миқёсга ёйилмоқда».

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Роскомнадзор расман Telegram’ни блокдан чиқарди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.