Дуров Telegram'нинг блокланишига сабаб бўлган лойиҳа қачон ишга туширилишини маълум қилди

Дуров Telegram'нинг блокланишига сабаб бўлган лойиҳа қачон ишга туширилишини маълум қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров инвесторларга Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформаси синов тестларидан муваффақиятли ўтганлигини маълум қилди. Лойиҳа шу йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ички ёзишмаларга кўра, TON’ни синаб кўриш жараёни шу йилнинг март ойида бошланган. Янги тизим фирибгарлик ҳаракатларида жараённи бекор қилиш, шунингдек, смарт-контакт ва транзакцияларни ягона тармоқ тугунларида қайта ишлаш тестларидан ўтган. Платформа яратувчилари дастурчилар учун транзакцияларни бошқариш учун дастурий тил ишлаб чиққан. Унинг номи — Fift.

ЎҚИНГ: Телеграмнинг келажаги қандай? Жорий йилда у ўз криптовалютасига эга улкан бизнес майдонига айланадими?

TON ҳақидаги илк маълумотлар 2018 йилнинг бошида пайдо бўлган эди. Ўшанда Telegram ушбу лойиҳа учун бир неча ҳафта ичида инвесторлардан 1.7 миллиард доллар сармоя йиға олганди. 2018 йилнинг октябрида платформа 70% га тайёрлиги айтилган. Дуров инвесторларга унинг платформаси транзакцияларни Bitcoin ва Ethereum’га қараганда бир неча марта тезроқ қайта ишлаши, тезлик бўйича Visa ва Mastercard билан беллашишини ваъда қилганди.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: Кремл билан жанг, саргардон умр, Telegram ва қиймати ошаётган биткойнлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!