Дуровдан «муқобил интернет»: бузиб ҳам киролмайсиз, таъқиқлай ҳам олмайсиз

  •   Saroy
  •  1793
  •  04.06.2018 16:05

Дуровдан  «муқобил интернет»: бузиб ҳам киролмайсиз, таъқиқлай ҳам олмайсиз

Ака-ука Павел ва Николай Дуровлар Telegram Open Network (TON) платформасини ишлаб чиқмоқда. У «интернет ичидаги интернет» бўлиб, ҳозирги глобал тармоққа созланган, аммо оддий интернетдаги каби унга киришни таъқиқловчи ёки бузиб кирувчи дастаклар бўлмайди, деб ёзмоқда Gazeta.ru.

Telegram’нинг алоҳида тармоғи, кутилганидек сайтларнинг маълумотларни ёритиши учун эмас, балки асосан, компаниялар ёки шахсларнинг  тўловларни амалга оширадиган интернет-тўловлари ва онлайн-дўконлари учундир. Вазифасига кўра TON  “давлат хизматлари” партали билан PayPal тўлов тизими ўртасида туради (унинг ёрдамида интернет -дўконларда товарга ва хизматларга,  ёки такси ва темирйўл ҳақларига тўловлар амалга оширилади).

ЎҚИНГ: Дуровни яна айблашмоқда

Молиявий ва пул ўтказмалари учунчи қўлга тушиб қолмаслиги учун, тармоқ шахс паспорти ва бошқа идентификаторларни сақлайдиган Telegram Passport шахсий маълумотлар омборига суянади.  Бу маълумотлар пул ўтказмаларига ўхшаб,  бутун дунё сервирларида кўп бор нусхаланган ва кодланган кўринишда бўлади. Бунинг натижасида, тўлов тизимини  “очиқ” интернет сегментларига оммавий равишда киришларсиз блоклай олмайди.  

Мессенжердан келиб чиққан шунга ўхшаш тўлов усули, Хитойнинг  WeChat’ида йўлга қўйилган эди. У Хитойда банк карталарининг муқобили сифатида Apple Pay ва Google Pay’лардан ҳам олдин фаолият бошлаган.

ЎҚИНГ: Telegram’да ўйин ботлари

Аммо, ҳозирданоқ TON тизими Россияда қонун доирасидан ташқарида бўлади, дейишмоқда. Чунки, унда Россия Федерацияси ҳудудида тармоқ иштирокчиларининг шахсий  маълумотларини сақлашнинг имкони бўлмайди. Павел Дуров амалдаги қонунларга қарамай тармоқнинг фаолиятини таъминлай оладими йўқми, бу ҳақда хабарда айтилмаган. Аммо Роскомнадзор билан Telegram ўртасидаги қарама-қаршиликлар амалда,  бошқа кўплаб  қонуний ишлаётган сайтларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!