Дуровнинг дастхати деярли 275 минг долларга баҳоланди!

  •   DiMaX
  •  504
  •  08.06.2021 16:58

Дуровнинг дастхати деярли 275 минг долларга баҳоланди!

Россиядаги оммабоп «Юла» онлайн савдо майдончасида Павел Дуровнинг дастхатини сотиш тўғрисида эълон пайдо бўлди. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчисининг фарзандлари аллақачон Forbes рейтингига кирди!

ВКонтакте ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси 2014 йилда ўз отасининг қаламига мансуб «Юлий Цезарь – инсон ва ёзувчи» китобида дастхат қолдириб, дўстига тақдим этган эди. Энди ушбу китоб жуда қиммат нархда сотилмоқда: унга 20 миллион рубллик нарх белгиланган, бу эса деярли 275 минг долларга тўғри келади.

Эълон муаллифининг сўзларига кўра, ушбу китоб унга шахсан Павел Дуров томонидан совға қилинган. Сотувчи савдодан тўпланган маблағни «болаларни замонавий таҳдид ва хатарлар тўғрисида хабардор қилишга» сарфлашни ваъда қилмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси iPhone эгаларини «Apple’нинг қуллари» деб атади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!