DxOMark энг кучли Samsung ва Apple флагманларининг селфи-жангини ўтказди

  •   DiMaX
  •  1288
  •  04.12.2020 15:59

DxOMark энг кучли Samsung ва Apple флагманларининг селфи-жангини ўтказди

Ҳозирда энг сермаҳсул смартфонсоз бўлмиш Samsung’нинг ҳаммасидан зўр флагмани Galaxy Note 20 Ultra ҳисобланади. Унга муносиб рақиб эса, кўпчиликнинг фикрича, купертиноликларнинг iPhone 12 Pro Max моделидир.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олди! (2020 йил 3-чорак)

Худди шунга ишора қилгандек, DxOMark лабораторияси бу икки флагманнинг олд камера тестларининг натижаларини бир вақтда эълон қилди.

Умумий натижага кўра кореялик флагман 100 балл, унинг купертинолик рақиби эса 98 балл олди.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: «оперативка»cи 12 гигабайтлик Galaxy Note 20 Ultra кучлими, ёки 6 гигабайтлик iPhone 12 Pro?

Galaxy Note 20 Ultra олд камераси фотосурат олиш борасида 104 балл, видео олиш бўйича эса 95 баллик натижа кўрсатган:

iPhone 12 Pro Max бўлса ҳар иккала йўналишда ундан паст баҳол олган – расм бўйича 101 балл, видео борасида эса 93 балл.

Шундай қилиб, DxOMark’нинг олд камералар бўйича умумий рейтингида Galaxy Note 20 Ultra бешинчи, iPhone 12 Pro Max эса – саккизинчи ўринларни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 20 Ultra моделида селфи учун биттгина – 10 мегапикселлик датчик қўлланган. iPhone 12 Pro Max флагманида бўлса олд камера иккита – 12 мегапикселлик асосий сенсор ва суратга олинаётган саҳна чуқурлигини ўлчовчи қўшимча модулни ўз ичига олади. Бироқ жанубий кореяликлар смартфонининг селфи-камерасида автофокус бор, Apple флагманида эса бундай тизим йўқ.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!