DxOMark энг яхши суратга олувчи смартфонлар рейтингини тузди (+фото)

DxOMark энг яхши суратга олувчи смартфонлар рейтингини тузди (+фото)

Фотосуратлар сифатини баҳоловчи DxOMark хизмати томонидан энг яхши суратга олувчи смартфонлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, куни кеча тақдим қилинган HTC U11 флагмани рейтингнинг 1-поғонасидан ўрин эгаллаган. Шу кунга қадар 1-ўринни Google Pixel смартфони эгаллаб келаётган эди.

DxOMark мутахассислари Тайваннинг HTC компанияси ишлаб чиқарган камерафон имкониятларини 100 дан 90 баллга баҳолашган. Жумладан, флагмандаги бош камеранинг тезкор ва аниқ автофокус функцияси, тасвирни табиий муҳрлаш сифати, деталларга бой фотосурат олиш, ҳар қандай шароитда ҳам фотосуратлардаги динамик диапазон даражаси, оқ тус меъёрининг тўғри берилиши, ранг-тасвирнинг муҳрланиши, суратдаги хираликнинг имкон қадар пастлиги алоҳида қайд этилган.

HTC U11 флагмани бошқа камерофонларни ортда қолдирганини исботлайдиган қуйидаги суратларга ўзингиз баҳо беринг.

HTC U11 учун 1,4μm пикселни қамраб оладиган 12 мегапикселли сенсор танланган. Унинг ёруғликни қамраб олувчи оптик линза кенглиги f/1.7’га тенг. Смартфон Ultrapixel 3 технологияси, суратни оптик барқарорлаштириш тизими ва қўшқаватли светодиодли фоточақноққа эга. DxOMark мутахассислари камера модулидаги камчиликлар ҳақида тўхталиб, очиқ ҳавода олинган баъзи суратларда акс этадиган ошиқча кўк тус меъёрини, ёруғлик паст шароитда видео олганда тасвирда деталларнинг камайишини қайд этишган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!