DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  1457
  •  22.12.2018 12:18

DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

Турли қурилмалар камераларининг имкониятларини баҳоловчи DxOMark профессионал сервиси яқинда iPhone XR моделини якка камерали смартфонни «аъло»га баҳолаган эди. Аммо экспертлар бошқа компаниянинг навбатдаги телефони камерасини ҳам ўргангач, унинг айфондан устунлигини эътироф этишди.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

Хулласи калом, DxOMark мутахассислари октябрда намойиш этилган Google Pixel 3 смартфони камерасини ҳам текшириб кўришди. Маълум бўлишича, қидирув гигантининг ушбу смартфони якка модулли камерага эга бўлса-да, суратга олиши зўр экан!

Экспертларнинг таъкидлашларича, Google Pixel 3 камерасининг ижобий жиҳатларига қуйидагилар киради: автофокуснинг тез ишга тушиши, майда тафсилотларгача яхши илғай олиши, ҳатто кам ёритилган шароитларда ҳам яхши суратга олиши кабилар. Камера камчиликлар қаторида эса сезиларли «шовқин» мавжудлиги (айниқса яхши ёритилмаган шароитларда), рангларнинг соя солиши ва видеога туширишда билинар-билинмас титраши сингари жиҳатлар санаб ўтилган.

«Pixel 3 моделида Google суратларни машинавий таълим асосида қайта ишлаш бўйича яхши натижаларга эришган. Бу – универсал камера, кишилар уни «қўлда» созлаб ўтирмасдан бемалол ишлатишлари мумкин», – дея таъкидлашди DxOMark мутахассислари.

Google Pixel 3 камерасида олинган суратларни юқори сифатда томоша қилиш учун мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтидаги махсус саҳифага ўтишингиз мумкин.

Хулласи калом, Pixel 3 фотосурат сифати бўйича 103 балл, видео бўйича эса – 98 балл олди ва умумий балли 101 бўлди. Бу натижа билан у энг яхши камерофонлар рейтингида 8-ўринни эгаллаган. Ундан юқоридаги еттита поғонани икки ва уч модулли бош камерага эга смартфонлар эгаллаганини инобатга олсак, Google Pixel 3 якка камерали смартфонларнинг янги «қироли» бўлиб чиқяпти!

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!