DxOMark камераси энг кучли ўйин смартфонини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  730
  •  17.01.2020 14:34

DxOMark камераси энг кучли ўйин смартфонини эълон қилди

AnTuTu жамоаси ўтган йилнинг декабрида ASUS компаниясининг ўйинбоп ROG Phone II моделини энг кучли смартфон сифатида эълон қилган эди. IGN нашри ҳам 2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони рейтингида уни энг зўр геймерофон, дея эътироф этган.

ЎҚИНГ: ТЕСТ: 2019 йилги смартфонлардан қай бирининг овози энг зўр?

DxOMark сервиси ҳам ASUS ROG Phone II (ёки ROG Phone 2) моделининг камера имкониятларини холис тестдан ўтказиб, ўз баҳосини берди. Ушбу қурилма ўйинбоп смартфонлар орасида энг юқори – 95 баллик натижа кўрсатган. Таққослаш учун келтириб ўтсак: Xiaomi геймерофони – Black Shark 2 флагмани унда атиги 84 балл олган.

Мазкур сервис тестидаги рекорд эса Huawei’нинг энг зўр флагманига тегишли – Mate 30 Pro 5G унда нақ 123 балл олган.

ЎҚИНГ: DxOMark: Бу ҳамёнбоп смартфон камера бобида Nokia 9 PureView флагманига тенг!

Профессионал баҳолаш сервиси рейтингида ASUS ROG Phone 2 модели фото ва видео имкониятларига кўра тегишлича 97 ва 92 баллик натижа кўрсатган:

DxOMark муаллифларининг таъкидлашларича, одатда геймерофонларнинг фото ва видео суратга олиш имкониятларига унча эътибор қаратилмайди, асосий урғу дисплей ва процессорга, шунингдек тезкор хотирага берилади. Шунга қарамасдан, ROG Phone II турли жиҳатларни ўзида муроса билан бирлаштирган ва OnePlus 6 ҳамда iPhone X даражасида суратга ола билади.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.