DxOMark Meizu Pro 7 Plus камерасини имтиҳон қилди

DxOMark Meizu Pro 7 Plus камерасини имтиҳон қилди

Meizu, ниҳоят яхши камерафон илинжида бўлган мухлисларини хурсанд қилган кўринади. Янги Meizu Pro 7 моделидаги камера DxOMark имтиҳонидан ўтказилди. Meizu компанияси бошқа ишлаб чиқарувчилар каби, камера технологиясига алоҳида эътибор қаратган.

Флагман бош камерасида 12 Мп аниқлигидаги 2 та Sony IMX386 модули ўрнатилган. Улардан бири рангли, бошқаси оқ-қора кўринишда тасвирга олади. Пиксел ўлчами 1,25 мкм, диафрагма эса f/2.0. Камера автофокус ва 2 тусли фоточақноққа эга бўлган. DxOMark'нинг эълон қилишича, тест жараёнида 1500 дона расм, 2 соатлик видео суратга олинган.

Фотография ва видео олишда камеранинг ижобий хусусиятлари:

Оқ туснинг тўғри берилиши;
видео тасвирга олаётган ёруғлик миқдори ўзгарганида оқ тусни тўғри берилиши ёки шароитга тўғри мослашиши;
ёруғлик паст шароитда ҳам "шовқинни" самарали камайтириш имконияти;
ёруғлик юқори шароитда ҳам ранг-тусни аниқ-равшан бериши;
фоточақноқнинг ишлаши;
ёруғлик яхши шароитда камеранинг видеотасвирга ёқимли ранг-тус бериши.

Камера билан боғлиқ қуйидаги камчиликлар ҳам айтилган:

Тасвирлар баъзи жойларда бузилган;
динамик диапазон чекланган;
баъзида суратлар ўртасидаги ранг-тус қарама-қаршилиги етарли эмас;
ёруғлик паст шароитда суратлар хира;
видео тасвирга олаётган қайта-қайти фокуслаш ва фокусни йўқотиб қўйиши.

Meizu Pro 7 Plus имкониятлари DxOMark мутахассислари томонидан 71 баллга муносиб кўрилган. Яъни, бу борада у 85 балл тўплаган "аждоди" Meizu Pro 6s'дан ҳам пастроқ балл тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, Meizu Pro 7 Plus 5.7" дюймли, QHD (2560x1440 пикселли) экранга эга бўлган. Орқа панелдаги қўш объективли бош камера, 1.9 дюйм (240х536 пиксел)ли рангни қўшимча AMOLED экран диққатни тортади.

Meizu Pro 7 Plus эса 64 бит ва 10 ядроли, частота тезлиги 2.5 ГГц.гача бўлган Mediatek Helio X30 процессори, IMG PowerVR 7XTP-MT4 (800 МГц) видео-картаси билан таъминланган. Унинг 3500 мА соат сиғимли аккумулятори тезкор қувват олиш имконига эга. Pro 7 Plus 530 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқарилган. Бу смартфон юртимизда 550 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Ўқинг: Meizu Pro 7 тақдим қилинди: 2 та рангли экранга эга илк смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!