DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

  •   DiMaX
  •  1369
  •  05.01.2019 15:47

DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

Ҳар хил гаджетлар камераларининг имкониятларини баҳоловчи DxOMark профессионал сервиси ҳам 2018 йилдаги текширувларнинг умумий натижасини эълон қилди. Ушбу компания мутахассислари бултур ҳар хил нарх тоифаларидаги жами 31 та смартфон камерасини баҳолашган.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

Аввало шуни таъкидлаш керакки, смартфонсозлар 2018 йили телефонларнинг камерасига аввалгиларидан кўра кўпроқ эътибор бера бошлашди. DxOMark лабораторияси уларни текшириш ва баҳолашнинг янгича усулини қўллашга ўтди.

2018 йили камерофонлар илк бора 100 баллдан ошиқ баҳо олишди, уларнинг энг зўри эса Huawei P20 Pro бўлди – умумий ҳисобда 109 очко! Видеороликлар сифати бўйича эса Google Pixel 3 биринчиликни эгаллагани қизиқ – ахир, у биттагина модулли камерага эга! Huawei P20 Pro учта сенсорли бош камерага эга бўлса-да, видео сифатига кўра Pixel 3 билан бир хилда – 98 балл олган.

ЎҚИНГ: DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

Шундай қилиб, 2018 йилда камера имкониятлари DxOMark лабораторияси томонидан текширилган барча смартфонларнинг умумий рейтинги қуйидагича:

Хулосаларини баён этар экан, DxOMark ўтган йили смартфонларда бош камера модуллари сонининг оширилиши тенденцияси кучайганини таъкидлаган. Ушбу тренд ҳали давом этмоқда ва афсонавий смартфонсоз тез орада нақ бешта модулли камерага эга Nokia 9 PureView флагманини тақдим этади.

ЎҚИНГ: «Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.