DxOMark рейтингида арзон Redmi смартфони кучли бешликка кирди!

  •   DiMaX
  •  1463
  •  14.08.2021 09:59

DxOMark рейтингида арзон Redmi смартфони кучли бешликка кирди!

Куни кеча AnTuTu сервиси июль ойи ҳолатига кўра бешта нарх тоифасидаги энг кучли смартфонларни алоҳида-алоҳида рейтингларда эълон қилган. Унда энг арзон, яъни нархи 1999 юангача (бу тахминан 309 АҚШ долларига тўғри келади) бўлган телефонларнинг энг зўри 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирали Redmi Note 10 Pro бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

DxOMark лабораторияси мутахассислари мана шу Redmi Note 10 Pro смартфонининг аккумуляторини – қанча вақтда тўлиши, қурилманинг автономлиги каби жиҳатларини тест қилиб кўришди. Ҳамёнбоп смартфон ушбу йўналиш бўйича яхши натижалар кўрсатиб, бешинчи ўринни эгаллади.

Кўриб турганингиздек, мазкур модел батарея имкониятларига кўра 84 баллик натижа кўрсатган. Автономлик рейтингида етакчиси Samsung Galaxy M51 бўлса, кучли бешликка яна Redmi Note 10, Oppo A74 ҳамда Wiko Power U30 моделлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Redmi Note 10 Pro моделига қайтадиган бўлсак, бу смартфонга унча кучли бўлмаган Snapdragon 732G процессори ўрнатилган. Унинг диагоналига 6,67 дюймлик AMOLED-дисплейи кадр янгиланишининг 120 герцлик частотасини қўллаб-қувватлайди. Аммо оддий фойдаланувчи смартфонни бунақа юқори частотали ҳолатда ишлатмаслигини назарда тутиб, DxOMark экспертлари уни 60 герцлик режимда тест қилиб кўришган.

Аккумуляторининг битта қувват билан ишлаш давомийлигига кўра бу смартфон 2 куну 19 соатлик натижа кўрсатиб, 78 балл олган.

ЎҚИНГ: Смартфоннинг қуввати кам қолганида асқотадиган 9 тавсия

Redmi Note 10 Pro аккумулятори 5020 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик тезкор қувватлана олади. Унинг нолдан бошлаб 80 фоизгача қувватланишига 55 дақиқа, тўлиқ зарядланиб бўлишига эса 1 соату 32 дақиқа керак бўлади. Хуллас, гаджетни қувватланиш бўйича 77 баллга баҳолашган.

Ўзбекистонда сотилаётган Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларининг 2021 йил август ойи ҳолатига кўра Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!